10.04.2023 17:50 Бир йил ичида Қозоғистонда пойабзал ишлаб чиқариш 43 фоизга ошди ASTANA. Kazinform - Жорий йил январь-февраль ойларида Қозоғистонда 286,7 минг жуфт пойабзал (спорт, ҳимоя ва ортопедиядан ташқари) ишлаб чиқарилди, бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 42,9 фоизга кўпдир. Бу ҳақда Kazinform energyprom.kzга таяниб хабар беради.
10.04.2023 15:36 Қозоғистонда автомобиль эҳтиёт қисмлари ишлаб чиқариш кластерини яратиш имкониятлари муҳокама қилинди QOSTANAY. Kazinform – Қозоғистонда автомобиль қисмлари ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш учун реал имкониятлар яратилди. Қостанайда бўлиб ўтган семинар-кенгаш иштирокчилари шундай бир фикрга келдилар, дея хабар беради Kazinform ҚР Индустрия ва инфратузилмаларни ривожлантириш вазирлиги матбуот хизматига таяниб.
10.04.2023 11:12 Tesla Шанхайда яна бир гигафабрика қуради ASTАNA. Sinxua - Kazinform – Tesla Inc Америка автомобиль ишлаб чиқарувчи компанияси Шанхайда Megapack энергия сақлаш қурилмалари ишлаб чиқарадиган янги гигафабрика қуришини маълум қилди, дея хабар беради Kazinform Синьхуа агентлигига таяниб.
07.04.2023 15:18 Чимкент нефтни қайта ишлаш заводида таъмирлаш ишлари муддатидан олдин якунланди SHYMKENT. Кazinform – 7 апрель куни Чимкент нефтни қайта ишлаш заводида режалаштирилган дастлабки таъмирлаш ишлари якунланди. Жадвалга кўра, корхонадаги таъмирлаш ишлари жорий йил 15 мартидан 8 апрелга қадар давом этиши керак эди. Иш муддатидан олдин якунланди ва завод ички бозор учун маҳсулот ишлаб чиқаришни бошлади, дея хабар беради Кazinform ҚазМунайГаз матбуот хизматига таяниб.
04.04.2023 13:16 Эрдоған турк электромобилининг биринчи эгаси бўлди ANKARA. Kazinform – Туркия Президенти Режеп Таййип Эрдоған турк дизайнидаги Togg T10X электромобилининг биринчи эгаси бўлди, дея хабар беради Kazinform Анадолу агентлигига таяниб.
04.04.2023 09:54 Янги инвестиция лойиҳалари Қозоғистонда 147 минг иш ўрни яратишга ёрдам беради ASTANA. Kazinform – Қозоғистон Республикаси индустрия ва инфратузилмаларни ривожлантириш вазири в.б Марат Қарабаев саноатлаштириш, ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш ва инфратузилмани модернизация қилиш бўйича режалаштирилган чора-тадбирларни маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.
03.04.2023 09:50 Қозоғистон ОПЕК+ давлатлари билан бирга май ойидан бошлаб ишлаб чиқаришни қисқартиради ASTANA. Kazinform – Қозоғистон ОПЕК+ давлатлари билан бирга май ойидан бошлаб ишлаб чиқаришни янада қисқартиришни режалаштирмоқда, дея хабар беради Kazinform ҚР Энергетика вазирлиги расмий сайтига таяниб.
17.03.2023 20:51 Қозоғистон ўтган йили уран савдосидан қанча даромад олди ASTANА. Кazinform – ОАВ вакиллари иштирокида ўтказилган брифингда «Қазатомсаноат» АЖ бошқаруви раиси Ержан Муқанов компания ўтган йили уран савдосидан қанча даромад олганини айтди, деб хабар беради Кazinform мухбири.
17.03.2023 19:15 Туркистон вилоятида олтингугурт заводи қурилиши қачон бошланади ASTANА. Kazinform – «Қазатомсаноат» АЖ бошқаруви раиси Ержан Муқанов Туркистон вилоятида қуриладиган олтингугурт кислотаси ишлаб чиқарувчи завод қурилиши қачон бошланишини маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.
16.03.2023 21:10 Қозоғистонда 2025 йилгача ёғочни қайта ишлаш саноатида 21 та лойиҳа амалга оширилади ASTANА. Кazinform - 2025 йилгача ёғочни қайта ишлаш саноатида 21 та лойиҳа амалга оширилади. Бу ҳақда Бош вазирнинг биринчи ўринбосари Роман Склярнинг Сенат депутатлари саволига берган жавобида айтилди, деб хабар беради Кazinform мухбири.
15.03.2023 21:50 Жорий йилнинг икки ойида Қозоғистонда машина йиғиш ҳажми ошди ASTANА. Кazinform – Жорий йилнинг январь-февраль ойларида саноатда 7134 миллиард тенгелик маҳсулот ишлаб чиқарилди. Улар орасида тоғ-кон саноати соҳасида – 3411 миллиард тенгега (умумий ҳажмнинг 47,8 фоизи), қайта ишлаш соҳасида – 3132 миллиард тенгега (43,9 фоиз) тўғри келади. Бу ҳақда Kazinform Миллий статистика бюросига таяниб хабар беради.
10.03.2023 20:12 Геосиёсий вазият туфайли Европа компаниялари Қозоғистонга келишга қизиқиш билдирмоқда ASTANА. Кazinform – Минтақадаги геосиёсий вазият туфайли Европанинг кўплаб компаниялари Қозоғистонга келишга қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда Марказий коммуникациялар хизматида бўлиб ўтган брифингда Ташқи ишлар вазири ўринбосари Роман Василенко маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.
24.02.2023 18:42 2026 йилга бориб шакар ишлаб чиқариш ҳажмини 180 минг тоннага етказиш керак – ҚР Бош вазири TALDYQORǴAN. Kazinform – 2026 йилга келиб шакар ишлаб чиқариш ҳажмини 180 минг тоннага етказиш керак. Жетису вилоятига амалий ташрифи чоғида Кўксу шакар заводига ташриф буюрган бош вазир Алихан Смаилов шундай вазифани қўйди, дея хабар беради Kazinform Ҳукумат расмий сайтига таяниб.
16.02.2023 19:15 Қозоғистоннинг 10 та ҳудудида саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми ўсди ASTANА. Кazinform – Қозоғистон саноат объектлари жорий йилнинг январ ойида 3653 млрд тенгелик маҳсулот ишлаб чиқарди. Улардан тоғ-кон саноатига 1881 млрд тенге тегишли бўлса, 1470 млрд тенге қайта ишлаш саноатига тўғри келди. Бу ҳақда Kazinform мухбири Миллий статистика бюросига таяниб хабар бермоқда.
14.02.2023 19:40 Болгариялик инвестор Алматида шамол генераторлари ишлаб чиқарувчи завод қурмоқчи ASTANА. Кazinform – Қозоғистон Республикаси Фан ва олий таълим вазири Саясат Нурбек Қозоғистон олимлари томонидан ишлаб чиқилган лойиҳа бўйича Алмати шаҳрида шамол генераторлари заводи қурилишини маълум қилди, деб хабар беради Кazinform мухбири.
14.02.2023 16:51 Давлат раҳбари Қозоғистон агроинновацион корпорациясига ташриф буюрди ASTANA. Kazinform – Қасим-Жомарт Тоқаев Ақмола вилоятига ташрифи чоғида Кўкшетау шаҳридаги «Қозоғистон агроинновацион корпорацияси» МЧЖ фаолияти билан танишди, дея хабар беради Kazinform Ақорда расмий сайтига таяниб.
14.02.2023 12:30 Қозоғистонда автомобил ишлаб чиқариш 27,5 фоизга ошди ASTANA. Kazinform – Қозоғистоннинг 14 вилоятида ишлаб чиқариш саноати ҳажми ошди. Бу ҳақда Қозоғистон Республикаси Миллий иқтисодиёт вазирининг биринчи ўринбосари Тимур Жақсилиқов маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.
13.02.2023 11:11 Чимкент заводида нефт қазиб олиш ҳажми икки баробар ортади ASTANA. Kazinform – Қозоғистон аста-секин ёқилғи-мойлаш материаллари нархини бозор усулида белгилаш тизимига ўтиши мумкин. Қозоғистон Республикаси Бош вазири Алихан Смаилов Сенат депутатлари саволига берган жавобида шундай маълумот берди, деб хабар беради Kazinform мухбири.
10.02.2023 16:10 Ўтган йили ШҚВда ишлаб чиқарилган маҳсулотлар дунёнинг 34 давлатига экспорт қилинди PETROPAVL. Kazinform – Шимолий Қозоғистон вилоятида ўтган йили берилган экспорт сертификатлари сони 15 фоизга ошди. Маҳаллий маҳсулотлар дунёнинг 34 давлатига экспорт қилинди, деб хабар беради Kazinform мухбири.
24.01.2023 11:37 Қозоғистонда бир йилда кунгабоқар ёғи ишлаб чиқариш 62 фоизга ошди ASTANA. Kazinform – Ўтган йили Қозоғистонда кунгабоқар ёғи ишлаб чиқариш 62 фоизга ошди. Ўсиш қайта ишланмаган суюқ мой ишлаб чиқариш ҳисобига ортиб бормоқда, дея хабар беради Kazinform Energyprom ресурсига таяниб.