Италия Хитойдан келаётган йўловчилардан хавотирда

Редактор:  
Ляззат Сейданова
30 Декабрь, 10:10

Италия Хитойдан келаётган йўловчилардан хавотирда

BRÚSSEL. Kazinform – Италия Европа Иттифоқининг барча давлатларини Хитойдан келганлар учун мажбурий коронавирус тестидан ўтишга чақирди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Европа ОАВлари Европа Иттифоқига аъзо 27 давлат соғлиқни сақлаш вазирликлари ўртасида бу борадаги маслаҳатлашувлар ҳали аниқ натижа бермаганини хабар қилди.

Италия ўтган чоршанба куни Хитойдан келган сайёҳлар учун мажбурий COVID-19 тестларини қайта жорий қилди ва барча Европа Иттифоқи давлатларини бунга чақирди. Чунки, шу ҳафта бошида Милан халқаро аэропортида йўловчилар ўртасида ўтказилган коронавирусга қарши тестлари натижасида Хитойдан келган иккита рейс йўловчиларининг деярли ярмида хавфли вирус аниқланган.

Кейинроқ Европа комиссиясининг Соғлиқни сақлаш хавфсизлиги қўмитаси (HSC) Хитойдаги коронавирус билан боғлиқ вазиятни муҳокама қилиш учун йиғилиш ўтказди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Япония шу ҳафта охирида Хитойдан келаётган фуқаролар учун чегара назоратини кучайтириши ҳақида аввал хабар берган эдик.

Умуман олганда, бу қадамлар Хитойнинг 8 январдан бошлаб чегараларини қайта очиши ва вирусли инфекциялар тарқалишининг олдини олиш мақсадида амалга оширилмоқда.

Декабр ойидан бери Хитой вирусга қарши кураш бўйича қатъий чораларни сезиларли даражада юмшатди.

Шу билан бирга, улар беморларнинг расмий статистикасини нашр этишни тўхтатдилар.

Муаллиф: Арнур Рахимбеков

Фото: Pavel Mikheyev / Reuters