Июль ойида қозоғистонликлар неча кун дам олади

Автор:  
Жарасқан Нұрыбаев
28 Апрель, 16:21

Июль ойида қозоғистонликлар неча кун дам олади

ASTANA. Kazinform – Қозоғистон Республикаси Ҳукумати Астана куни муносабати билан дам олиш кунини ўзгартириш тўғрисида қарор қабул қилди, дея хабар беради Kazinform.

Иш вақтидан оқилона фойдаланиш мақсадида 2023 йил 1 июль, шанба, дам олиш куни 7 июль, жумага ўзгартирилди.

Қозоғистон Республикаси Ҳукумати тегишли қарор қабул қилди.

Шундай қилиб, беш кунлик иш ҳафтасида қозоғистонликлар 2023 йилда Астана кунида 6, 7, 8 ва 9 июль кунлари, яъни тўрт кун кетма-кет дам олади.

1 июль, шанба куни иш куни бўлади.

Дам олиш кунини ўзгартириш қозоғистонликларга байрам кунларини олдиндан режалаштириш имконини беради.



Мавзуга оид