Қарағанди вилоятида 20 га яқин янги мактаб қурилади
23 Июнь 13:27

Қарағанди вилоятида 20 га яқин янги мактаб қурилади

QARAǴANDY. Kazinform – Қарағанди вилоятида уч йил ичида ўн тўққизта янги мактаб қурилади. Жорий йилда иккитаси фойдаланишга топширилади, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«2022 йилга мўлжалланган режага кўра, авария ҳолатидаги мактаб ўрнига иккита мактаб қуриш ва 142 та таълим муассасасини таъмирлаш кўзда тутилган. 1 синфдан 4 синфгача болалар бепул иссиқ овқат билан таъминланади. Барча таълим муассасаларида ваҳима тугмалари ва огоҳлантириш тизимлари ўрнатилди. 500 нафардан ортиқ ўқувчи таҳсил оладиган мактабларда махсус қўриқлаш йўлга қўйилиб, турникетлар ўрнатилди. Барча таълим муассасаларидаги видеокузатув тизимини қонун ҳужжатларининг талаб қилинадиган нормаларига мувофиқлаштириш бўйича ишлар олиб борилмоқда», - деди Қарағанди вилояти ҳокими Женис Қасимбек.

Унинг сўзларига кўра, болаларни, жумладан, алоҳида эҳтиёжли болаларни спорт билан таништириш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Масалан, давлат буюртмаси доирасида сузиш бўйича 10 нафар мураббий аутизм спектри бузилган ва руҳий ҳолати бузилган болалар билан ишлаш бўйича ўқитилди. 80 дан ортиқ болалар қамраб олинди. Қарағанди шаҳридаги аутизмли болаларни қўллаб-қувватлаш маркази янги ўқув йилидан ўз фаолиятини бошлайди.

Болалар йили доирасида вилоят марказида «Санъат барча учун» лойиҳаси фаолият кўрсатиб, мактаб ўқувчилари ва талабаларга театр, концерт заллари, музейлардан бепул фойдаланиш имконини берди.


Муаллиф: Агата Мухамеджанова

Ўхшаш янгиликлар
Манғистау мактабларига янги ўқув йилида 300 нафарга яқин ёш ўқитувчилар келади
10 Август 07:51

Манғистау мактабларига янги ўқув йилида 300 нафарга яқин ёш ўқитувчилар келади

AQTAÝ. Kazinform – Манғистауда 1-синфга ўқишга кириш учун 20 мингга яқин ариза келиб тушди. Бу ҳақда вилоят жамоатчилик билан алоқалар марказида ўтказилган брифингда вилоят таълим бошқармаси бошлиғи ўринбосари Гулмира Мамаева маълум қилди, деб хабар беради Kazinform.

Маърузачининг сўзларига кўра, жорий йилда мактабларнинг биринчи синфига 19 530 нафар ўқувчи қабул қилиниши режалаштирилган.

«8 августдаги ҳолат юзасидан ота-оналардан 19 660 та ариза келиб тушди. Ўқувчиларнинг умумий сони ўтган йилга нисбатан 8 минг нафарга кўпайиб, 175 минг нафарни ташкил этиши тахмин қилинмоқда», - деди Г. Мамаева.

Умуман, Гулмира Қасимқизи янги 2022-2023 ўқув йилига тайёргарлик ҳақида маъруза қилди.

Унга кўра, жорий йилда 300 га яқин ёш мутахассислар келади.

Бундан ташқари, ҚР Халқ таълими вазирлигининг Манғистау вилоятига энг яхши ўқитувчиларни жалб этиш дастурига кўра энг яхши ўқитувчилар келади.

Вилоятдаги кундузги таълим муассасаларида 15 мингдан ортиқ ўқитувчи меҳнат қилмоқда.


Қозоғистонда шаҳар ва қишлоқ ўқувчилари ўртасидаги таълим фарқи 22 пунктга камайди
9 Август 12:59

Қозоғистонда шаҳар ва қишлоқ ўқувчилари ўртасидаги таълим фарқи 22 пунктга камайди

NUR-SULTAN. Kazinform - Қозоғистонда шаҳар ва қишлоқ ўқувчилари ўртасидаги таълим фарқи 22 пунктга камайди. Бу ҳақда бугун Ҳукумат йиғилишида Таълим-маориф вазири Асхат Аймағамбетов маълум қилди, деб хабар беради Kazinform.

«Ўрта таълимдаги асосий муаммо таълим сифатини оширишдан иборат. Ҳудудлар, шаҳар ва қишлоқ мактаблари ўртасидаги тафовутни камайтириш бўйича ишлар олиб борилди. Биз сифатни баҳолаш учун кенг қамровли ташқи ва ички назорат механизмларидан фойдаланамиз. Шу нуқтаи назардан, PISA халқаро тадқиқоти биз учун муҳим аҳамиятга эга. Биз ушбу миллий лойиҳа доирасида «Мактабларга мўлжалланган PISA» халқаро махсус тадқиқотини ўтказишни бошладик», – деди вазир.

Унинг сўзларига кўра, халқаро экспертлар башоратига кўра, пандемия туфайли мамлакатнинг PISA тадқиқотидаги кўрсаткичлари 30-40 пунктга тушиши хавфи мавжуд.

«Бироқ 2021 йилда ўтказилган «Мактабларга мўлжалланган PISA» натижалари шуни кўрсатдики, ўқувчиларнинг таълим сифати ўқиш саводхонлиги бўйича 30 баллга, математик саводхонлик бўйича 24 баллга, табиий фанлар бўйича 11 баллга ошган. Бу жуда яхши кўрсаткич. Шаҳар ва қишлоқ ўқувчилари натижалари ўртасидаги тафовут 22 баллга, турли тилларни ўрганаётган талабалар ўртасидаги тафовут эса 21 баллга камайди», — деди Асхат Аймағамбетов.

Вазирнинг сўзларига кўра, таълим муассасаларида хавфсизлик ва қулай шароитлар яратиш масалалари доимий назоратда.

Қозоғистонда «Қулай мактаб» миллий лойиҳаси ишлаб чиқилмоқда – Бош вазир
9 Август 11:57

Қозоғистонда «Қулай мактаб» миллий лойиҳаси ишлаб чиқилмоқда – Бош вазир

NUR-SULTAN. Kazinform - Мамлакатда «Қулай мактаб» миллий пилот лойиҳаси ишлаб чиқилмоқда. Бу ҳақда Қозоғистон Республикаси Бош вазири Алихан Смаилов бугун Ҳукумат йиғилишида маълум қилди, дея хабар бермоқда Kazinform.

«Бизнинг асосий вазифамиз – болалар боғчасидан тортиб, таълимнинг барча бўғинларида аҳолининг сифатли таълим олишини таъминлаш. Бу борада кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. 2021 йилдан буён 674 та болалар боғчаси ишга туширилди. 326 та янги мактаб фойдаланишга топширилди. Шунингдек, 1436 та мактаб модернизация қилинди. Давлат раҳбари топшириғига кўра, «Қулай мактаб» миллий пилот лойиҳаси ишлаб чиқилмоқда. Мазкур лойиҳа доирасида 2025 йилгача янги қурилиш меъёрлари бўйича 840 минг ўринли мактаб қуриш режалаштирилган», — деди Ҳукумат раҳбари.

Унга кўра, ёшларни касб-ҳунар ва техник билим билан таъминлаш мақсадида давлат буюртмаси асосида бюджетдан 45 минг қўшимча ўрин ажратилган. 500 га яқин корхона меҳнат бозори талабидан келиб чиққан ҳолда кадрлар тайёрлаш учун коллежларга ҳомийлик қилди.

«Етакчи хорижий олий таълим муассасаларининг 4 та филиали очилди. Инновацион йўналишларга хориждан 400 нафар ўқитувчи жалб этилди. Умуман олганда, таълим сифатини ошириш бўйича тизимли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда», — деди Алихан Смаилов.

Фото: primeminister.kz

Янгиликлар

Архив