Қарағандилик ёшларга бюджетдан имтиёзли кредит ажратилмоқда

Редактор:  
Ляззат Сейданова
16 Февраль, 13:12

Қарағандилик ёшларга бюджетдан имтиёзли кредит ажратилмоқда

QARAǴANDY. Kazinform – Қозоғистоннинг Қарағанди вилоятида ёшлар ташаббусларига бюджетдан кредитлар ажратиш йўлга қўйилади. Вилоят тадбиркорларини қўллаб-қувватлаш мақсадида умумий қиймати 1 млрд 620 млн тенге бўлган 324 та кредит ажратилди, деб хабар бермоқда Kazinform мухбири.

Янги дастур ташаббускори Қозоғистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш вазирлигидир. Қарағанди вилояти бандлик ва ижтимоий дастурларни мувофиқлаштириш бошқармаси ва вилоят ҳокимлиги бюджетдан кредитлар берилишини назорат қилади. Кредитлар қишлоқ хўжалиги кредит корпорацияси орқали берилади.

Соддалаштирилган кредит якка тартибдаги тадбиркор сифатида камида 5 йиллик иш стажига эга 35 ёшгача бўлган ёшларга берилади. Гаров мулкига эга бўлиш мажбурийдир.

Кредит 5 йил муддатга йиллик 2,5% билан берилади. Чорвачилик соҳасидаги лойиҳалар учун эса кредит муддати 7 йилгача.

Март ойидан бошлаб бутун республика бўйлаб бюджет кредитларини беришни йўлга қўйиш режалаштирилган.

Муаллиф: Агата Мухамеджанова