ALMATY. Kazinform – ҚР Миллий банк доллар ва рублнинг 13 январдаги расмий курсини белгилади, деб хабар беради Kazinform мухбири.
Жумладан, 1 доллар нархи - 462,58 тенге, Россия рублининг ўртача курси 6,83 тенгени ташкил этди.
12 январ куни кечки савдо якунларига кўра, долларнинг ўртача курси 0,32 тенгега ошиб, 1 доллар - 462,51 тенгени ташкил қилди.
Россия рубли 6,79 тенгени ташкил этди.
Kurs.kz хабарига кўра, Астана шаҳридаги валюта айирбошлаш шохобчаларида 1 долларнинг сотув курси – 461 тенге, сотиб олиш курси эса 466 тенгени ташкил этмоқда.
Алматида сотиш нархи – 462 тенге, сотиб олиб нархи - 466 тенге.
Айни пайтда Алматидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида Россия рубли 6,65-6,85 тенге.
Муаллиф: Алма Муқанова