ALMATY. Kazinform – ҚР Миллий банк доллар ва рублнинг 27 декабрдаги расмий курсини белгилади, деб хабар беради Kazinform мухбири.
Жумладан, 1 доллар нархи - 461,10 тенге, Россия рублининг ўртача курси 6,74 тенгени ташкил этди.
26 декабр куни кечки савдо якунларига кўра, долларнинг ўртача курси 0,52 тенгега пасайиб, 1 доллар - 461,37 тенгени ташкил қилди. Россия рубли 6,61 тенгени ташкил этди.
Kurs.kz хабарига кўра, Астана шаҳридаги валюта айирбошлаш шохобчаларида 1 долларнинг сотув курси – 463 тенге, сотиб олиш курси эса 465,5 тенгени ташкил этмоқда. Алматида сотиш нархи – 464 тенге, сотиб олиб нархи - 468 тенге.
Айни пайтда Алматидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида Россия рубли 6,35-6,65 тенге.
Муаллиф: Алма Муқанова