ALMATY. Kazinform – Миллий банк доллар ва рублнинг 9 декабрдаги расмий курсини белгилади, деб хабар беради Kazinform мухбири.
Жумладан, 1 доллар нархи - 472,17 тенге, Россия рублининг ўртача курси 7,57 тенгени ташкил қилди.
8 декабр куни кечки савдо якунларига кўра, долларнинг ўртача курси 1,47 тенгега пасайиб ва 1 доллар - 472,04 тенгега тенг бўлган.
Kurs.kz хабарига кўра, Астана шаҳридаги валюта айирбошлаш шохобчаларида 1 долларнинг сотув курси - 472,5 тенге, сотиб олиш курси эса 475,5 тенгени ташкил этмоқда.
Алматида сотиш нархи - 472 тенге ва сотиб олиш нархи 476 тенге.
Айни пайтда Алматидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида Россия рубли 7,22 – 7,37 тенге орасида сотилмоқда.
Муаллиф: Алма Муқанова