ALMATY. Kazinform – ҚР Миллий банк доллар ва рублнинг 19 декабрдаги расмий курсини белгилади, деб хабар беради Kazinform мухбири.
Жумладан, 1 доллар нархи – 468,56 тенге, Россия рублининг ўртача курси 7,30 тенгени ташкил қилди.
15 декабр куни кечки савдо якунларига кўра, долларнинг ўртача курси 0,63 тенгега пасайиб ва 1 доллар – 468,15 тенгега тенг бўлган.
Kurs.kz хабарига кўра, Астана шаҳридаги валюта айирбошлаш шохобчаларида 1 долларнинг сотув курси - 468 тенге, сотиб олиш курси эса 472 тенгени ташкил этмоқда.
Алматида сотиш нархи - 467 тенге ва сотиб олиш нархи 471 тенге.
Айни пайтда Алматидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида Россия рубли 7,7 – 7,15 тенге орасида сотилмоқда.
Муаллиф: Алма Муқанова