KASE: Доллар ва рублнинг курси белгиланди

Редактор:  
Ляззат Сейданова
30 Декабрь, 10:31

KASE: Доллар ва рублнинг курси белгиланди

ALMATY. Kazinform – ҚР Миллий банк доллар ва рублнинг байрам кунларига расмий курсини белгилади, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Жумладан, 1 доллар нархи - 460,93 тенге, Россия рублининг ўртача курси 6,43 тенгени ташкил этади.

29 декабр куни кечки савдо якунларига кўра, долларнинг ўртача курси 0,45 тенгега пасайиб, 461,06 тенгени ташкил қилди. Россия валютаси 6,52 тенге бўлди.

Kurs.kz хабарига кўра, Астанадаги валюта айирбошлаш шохобчаларида 1 долларнинг сотув курси – 464 тенге, сотиб олиш курси эса 467 тенгени ташкил этади.

Алматида сотиш нархи – 464 тенге, сотиб олиш нархи - 469 тенге.

Айни пайтда Алматидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида Россия рубли 6,25 – 6,37 тенге.

Муаллиф: Алма Муқанова



Мавзуга оид