ALMATY. Кazinform – Қозоғистон фонд биржасидаги (КАSЕ) савдолар якунларига кўра, тенгега нисбатан доллар курси ошди, деб хабар беради Кazinform мухбири.
КАSЕ фонд бозоридаги кундузги савдолар якунларига кўра, доллар курси 0,04 тенгега ошди. 1 АҚШ долларининг ўртача курси 445,28 тенгени ташкил қилади.
Россия рублининг ўртача қиймати - 5,62 тенге.
Миллий банкнинг 5 майдаги расмий курсига кўра, 1 доллар - 445,29 тенге.
Кurs.kz хабарига кўра, Алматидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида долларнинг сотув курси 444 тенгени, сотиб олиш курси эса 447,5 тенгени ташкил қилмоқда.
Астанада сотиш нархи - 443 тенге, сотиб олиш нархи - 446 тенге.
Россия рубли 5,65-5,85 тенге орасида сотилмоқда.
Муаллиф: Алма Муқанова