KASEда доллар курси бироз кўтарилди

Автор:  
Жарасқан Нұрыбаев
5 Июнь, 16:55

KASEда доллар курси бироз кўтарилди

ALMATY. Кazinform – Қозоғистон фонд биржасидаги (КАSЕ) савдолар якунларига кўра, тенгега нисбатан доллар курси ошди, деб хабар беради Кazinform мухбири.

КАSЕ фонд бозоридаги кундузги савдолар якунларига кўра, доллар курси 0,55 тенгега ошди. 1 АҚШ долларининг ўртача курси 448, 71 тенгени ташкил қилади.

Миллий банкнинг 5 июндаги расмий курсига кўра, 1 доллар - 447, 90 тенге.

Россия рублининг ўртача қиймати - 5,54 тенге.

Кurs.kz хабарига кўра, Алматидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида долларнинг сотув курси 446,5 тенгени, сотиб олиш курси эса 450 тенгени ташкил қилмоқда.

Астанада сотиш нархи - 447,4 тенге, сотиб олиш нархи - 448,4 тенге.

Россия рубли 5,43 - 5, 55 тенге орасида сотилмоқда.

Муаллиф: Алма Муқанова



Мавзуга оид