KASEда доллар курси бироз кўтарилди

Автор:  
Жарасқан Нұрыбаев
9 Июнь, 16:50

KASEда доллар курси бироз кўтарилди

ALMATY. Кazinform – Қозоғистон фонд биржасидаги (КАSЕ) савдолар якунларига кўра, тенгега нисбатан доллар курси ошди, деб хабар беради Кazinform мухбири.

КАSЕ фонд бозоридаги кундузги савдолар якунларига кўра, доллар курси 0,87 тенгега ошди. 1 АҚШ долларининг ўртача курси 445, 62 тенгени ташкил қилади.

Миллий банкнинг 9 июндаги расмий курсига кўра, 1 доллар - 444, 85 тенге.

Россия рублининг ўртача қиймати - 5,42 тенге.

Кurs.kz хабарига кўра, Алматидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида долларнинг сотув курси 445 тенгени, сотиб олиш курси эса 448,5 тенгени ташкил қилмоқда.

Астанада сотиш нархи - 445 тенге, сотиб олиш нархи - 449 тенге.

Россия рубли 5,29 - 5,53 тенге орасида сотилмоқда.

Муаллиф: Алма Муқанова



Мавзуга оид