KASEда доллар курси яна кўтарилди

Автор:  
Бекабат Узаков
11 Январь, 16:04

KASEда доллар курси яна кўтарилди

ALMATY. Кazinform – Қозоғистон фонд биржасидаги (КАSЕ) савдолар якунларига кўра, тенгега нисбатан 1 доллар курси ошди, деб хабар беради Кazinform мухбири.

КАSЕ кундузги савдолари якунларига кўра, 1 АҚШ доллари қиймати 0,31 тенгега ошиб, ўртача 462,20 тенгени ташкил қилди.

Миллий банкнинг 11 январдаги расмий курсига кўра, 1 доллар - 461,84 тенге.

Россия рублининг ўртача қиймати - 6,65 тенге.

Кurs.kz хабарига кўра, Алматидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида доллар 462,5 тенгедан сотилмоқда, сотиб олиш нархи - 466 тенге.

Астанада сотиш нархи - 464 тенге, сотиб олиш нархи - 467 тенге.

Россия рубли 6,35 - 6,65 тенге орасида сотилмоқда.

Муаллиф: Алма Муқанова



Мавзуга оид