KASEда доллар курси яна кўтарилди

Автор:  
Бекабат Узаков
4 Май, 16:39

KASEда доллар курси яна кўтарилди

ALMATY. Кazinform – Қозоғистон фонд биржасидаги (КАSЕ) савдолар якунларига кўра, 1 тенгега нисбатан доллар курси ошди, деб хабар беради Кazinform мухбири.

КАSЕ фонд бозоридаги кундузги савдолар якунларига кўра, доллар курси 2,55 тенгега ошди. 1 АҚШ долларининг ўртача курси 445,29 тенгени ташкил этади.

Россия рублининг ўртача қиймати - 5,59 тенге.

Миллий банкнинг 4 майдаги расмий курсига кўра, 1 доллар - 442,52 тенге.

Кurs.kz хабарига кўра, Алматидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида долларнинг сотув курси 444 тенгени, харид курси эса 447,5 тенгени ташкил қилмоқда.

Астанада сотиш нархи - 444,5 тенге, сотиб олиш нархи - 448,5 тенге.

Россия рубли 5,5-5,6 тенге орасида сотилмоқда.

Муаллиф: Алма Муқанова



Мавзуга оид