ASTANA. Kazinform - Ақорда қароргоҳида бешта давлатнинг фавқулодда ва мухтор элчилари томонидан Президент Қасим-Жомарт Тоқаевга ишонч ёрлиқларини топшириш маросими бўлиб ўтди, дея хабар беради Kazinform Ақорда матбуот хизматига таяниб.
Ишонч ёрлиқларини Покистон Ислом Республикаси Элчиси Науман Башир Бҳатти, Корея Республикаси Элчиси Тэ-ик Чжо, Филиппин Республикаси Элчиси Игорь Гарлит Байлен, Шри-Ланка Демократик Социалистик Республикаси элчиси Жанита Абейвикрема Лиянге ва Ангола Республикаси элчиси Аугушту Да Сильва Кунья топширди.
Қасим-Жомарт Токаев элчиларни Қозоғистондаги дипломатик миссиясининг расмий бошланиши билан табриклаб, икки томонлама ҳамкорликни янада мустаҳкамлашда муваффақиятлар тилади.
Президент уларнинг давлат раҳбарларига энг эзгу тилаклари ва саломларини йўллади.
«Қозоғистон тинчликсевар ташқи сиёсат юритмоқда, биз ҳамкорликка, жумладан, мамлакатларингиз билан яқин муносабатларга очиқмиз. Ишончим комилки, Сизларнинг миссияларингиз жуда муваффақиятли бўлади. Қозоғистон Ҳукумати ва Президент маъмурияти Сизларнинг Қозоғистондаги миссияларингизни қўллаб-қувватлаш ва осонлаштириш учун барча имкониятларни ишга солади. Мамлакатларингиз билан ҳамкорликда катта натижаларга эришамиз, деб ўйлайман», - деди Давлат раҳбари.