Қасим-Жомарт Тоқаев бирқатор халқаро компаниялар раҳбарлари билан учрашди
9 Июнь 13:22

Қасим-Жомарт Тоқаев бирқатор халқаро компаниялар раҳбарлари билан учрашди

NUR-SULTAN. Kazinform – ҚР Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев Хорижий инвесторлар кенгашининг 34-сессияси арафасида «Fortescue Future Industries» компанияси асосчиси ва директорлар кенгаши раиси Эндрю Форрест ва «Полиметал УК» компанияси президенти Игорь Финогеновни қабул қилди, деб хабар беради Kazinform Ақорда матбуот хизматига таяниб.

Эндрю Форрест билан учрашувда углероддан камроқфойдаланган ҳолда ривожланиш масаласи муҳокама қилинди. Бу Қозоғистоннинг стратегик мақсадларидан биридир.

«Fortescue Future Industries» компанияси директорлар кенгаши раиси Президентга компаниянинг мамлакатдаги шамол энергетикаси ва яшил водород лойиҳаларига сармоя киритиш режалари ҳақида гапириб берди.

Игорь Финогенов Қасим-Жомарт Тоқаевга дунёдаги энг йирик тоғ-кон ва олтин қазиб олувчи компаниялардан бири бўлган «Полиметалл УК» компаниясининг фаолияти ҳақида маълумот берди.

Тадбиркор Президентга геология-қидирув ишлари ва қуёш электр станцияларини қуриш бўйича режалари ҳақида гапириб берди.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликлар

Архив