Қасим-Жомарт Тоқаев Франция президентини табриклади
25 Апрель 11:27

Қасим-Жомарт Тоқаев Франция президентини табриклади

NUR-SULTAN. Kazinform – Қасим-Жомарт Тоқаев Қозоғистон халқи ва шахсан ўз номидан Эммануэль Макронни Франция Республикаси Президенти лавозимига қайта сайлангани билан табриклади, дея хабар беради Kazinform Акордага таяниб.

Давлат раҳбарининг табрик телеграммасида Эммануэль Макроннинг сайловдаги яққол ғалабаси унинг Франция миллий манфаатларини ҳимоя қилиш, мамлакат тараққиёти йўлидаги фидойи меҳнатига халқ томонидан берилган юксак баҳо ва ишончнинг далили эканлиги таъкидланди.

Қозоғистон Президенти икки мамлакат ўртасидаги анъанавий дўстлик ва ўзаро ёрдамга асосланган стратегик шериклик муносабатларига янги суръат бағишлаш учун ўзаро саъй-ҳаракатларга тайёр эканини яна бир бор тасдиқлади.

«Шу муносабат билан Қозоғистон ва Франция ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликни мустаҳкамлаш йўлларини муҳокама қилиш учун ўзаро қулай вақтда Сизни Қозоғистонга расмий ташриф билан келишингизни таклиф қиламан»,- деди Қасим-Жомарт Тоқаев.

Қозоғистон Президенти Франция раҳбарига чексиз куч ва масъулиятли фаолиятида муваффақиятлар, дўст француз халқига бахт ва фаровонлик тилади.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликлар

Архив