Қасим-Жомарт Тоқаев Геннадий Головкинни туғилган куни билан табриклади
8 Апрель 12:19

Қасим-Жомарт Тоқаев Геннадий Головкинни туғилган куни билан табриклади

NUR-SULTAN. Kazinform – Президент Қасим-Жомарт Тоқаев профессионал боксчи, жаҳон чемпиони Геннадий Головкинни туғилган куни билан табриклади, дея хабар беради Kazinform Ақорданинг Facebook саҳифасига таяниб.

«Ҳаваскор ва профессионал боксдаги фаолиятингизда ўзингизни ноёб спортчи сифатида кўрсатдингиз. Юксак савиядаги мусобақаларда юртимиз шарафини шараф билан ҳимоя қилдингиз, Қозоғистон ва жаҳондаги кўплаб бокс мухлисларига қувонч ва кўтаринки кайфият улашдингиз. Сизнинг табиий истеъдодингиз ва меҳнатсеварлигингиз спортдаги улкан муваффақиятларга хизмат қилди. Ёшларимизга ўрнак бўлдингиз. Ишончим комилки, сиз маҳаллий бокс ривожига катта ҳисса қўшасиз», – дейилади Давлат раҳбарининг табрик телеграммасида.

Қасим-Жомарт Тоқаев спортчига эртага бўлиб ўтадиган навбатдаги жангида ғалаба тилади.

Эслатиб ўтамиз, қозоғистонлик профессионал боксчи Геннадий Головкин бугун 40 ёшга тўлди.

Бугун жанг олдидан Головкин ва Мурата вазн ўлчаш маросимида иштирок этди.


Ўхшаш янгиликлар

Янгиликлар

Архив