Қасим-Жомарт Тоқаев Қозоғистон халқи жамғармаси раисини қабул қилди
13 Июнь 21:22

Қасим-Жомарт Тоқаев Қозоғистон халқи жамғармаси раисини қабул қилди

NUR-SULTAN. Kazinform – ҚР Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев Қозоғистон халқи жамғармаси раиси Болат Жамишевни қабул қилди, деб хабар беради Kazinform Ақордага таяниб.

Президентга жамғарманинг фуқароларга кўмаклашиш тўғрисидаги ҳисоботи, хайрия фаолиятини ташкил этиш йўллари ҳақида маълумот берилди.

Болат Жамишевнинг айтишича, ҳозирда жамғарма томонидан 10 та хайрия дастури ва лойиҳалари амалга оширилмоқда. Жумладан, уларнинг саккизтаси тиббий ёрдам кўрсатишга, бири қишлоқ болаларининг спорт соҳасидаги ижтимоий аҳволини яхшилашга, яна бири қишлоқ ўқувчилари ва кам таъминланган оилалар ўқувчиларига таълим грантлари ажратишга қаратилган.

Қасим-Жомарт Тоқаев Жамғарма мақсадларини белгилашда жамият ва жамоат институтларини фаол жалб этиш зарурлигини таъкидлади.

Болат Жамишевнинг сўзларига кўра, жамғарма хайрия соҳасида янги Концепция ҳамда дастур ва лойиҳаларни ишлаб чиқишга киришган. Бу ишга нодавлат нотижорат сектори вакиллари, маъсул депутатлар, тадбиркорлик субектлари вакиллари, жамғарма ҳомийлари бўлган экспертлар кенг жалб этилган.

Жамғарма раисининг сўзларига кўра, амалга оширилаётган барча ишлар юзасидан кенг жамоатчиликка батафсил маълумот берилади. Сентябр ойида бўлиб ўтадиган Миллий хайрия конференцияси шу кунгача қилинган ишлар бўйича якуний ҳисобот бўлади.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликлар

Архив