ASTANA. Kazinform – Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев Қозоғистон Республикасининг Ахборот доктринасини тасдиқлаш тўғрисидаги Фармонни имзолади, деб хабар беради Kazinform.
Қозоғистон Республикасининг Ахборот доктринасини тасдиқлаш тўғрисида
2023 йил 20 март
ҚАРОР қиламан:
1. Илова қилинган Қозоғистон Республикасининг Ахборот доктринаси тасдиқлансин.
2. Қозоғистон Республикаси Ҳукумати уч ой муддатда Қозоғистон Республикасининг Ахборот доктринасини амалга ошириш бўйича чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.
3. Мазкур Фармон имзоланган кундан эътиборан кучга киради.
Қозоғистон Республикаси
Президент Қ. Тоқаев
Астана, Ақорда, 2023 йил 20 март
№ 145