ASTANA. Kazinform – ҚР Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев МДҲ давлатлари раҳбарлари кенгашининг хулосасини эълон қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.
«Кичик гуруҳда келгусидаги ҳамкорлигимизнинг энг долзарб масалалари юзасидан самарали фикр алмашдик, Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигини ривожлантиришнинг асосий устувор йўналишларини белгилаб олдик»
, - деди Давлат раҳбари кенгайтирилган гуруҳдаги йиғилишда.
Қасим-Жомарт Тоқаев бу МДҲнинг коронавирус пандемиясидан кейин юзма-юз форматдаги биринчи тўлақонли саммити эканлигини таъкидлади.
Муаллиф: Марлан Жиембай