Қасим-Жомарт Тоқаев Талдиқорған шаҳридаги тикувчилик корхонаси фаолияти билан танишди

Автор:  
Нұрлан Тұяқов
20 Октябрь, 17:24

Қасим-Жомарт Тоқаев Талдиқорған шаҳридаги тикувчилик корхонаси фаолияти билан танишди

TALDYQORǴAN. Kazinform - Давлат раҳбари июн ойида Талдиқўрғонда очилган «Айсулу» Жетису тикувчилик фабрикаси МЧЖ фаолияти билан танишди, дея хабар бермоқда Kazinform «БОРТ №1» Telegram каналига таяниб.


Заводда асосан аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламига мансуб фуқаролар ишлайди. Хусусан, бу ерда 26 нафар кўп болали оналар, 36 нафар ёлғиз оналар, 11 нафар имконияти чекланган фуқаролар меҳнат қилмоқда.

Корхона раҳбарининг сўзларига кўра, ишлаб чиқариш майдонида хавфсиз меҳнат шароитлари яратилган, ходимлар кунига уч маҳал бепул овқат билан таъминланган, ходимларни ташиш учун транспорт ажратилган.

Бугунги кунда корхонада бир марта ишлатиладиган тиббий маҳсулотлар (ниқоб, халат, комбинезон) ва комбинезонлар тикишда замонавий тикув ускуналаридан фойдаланилмоқда.

Қасим-Жомарт Тоқаев заводни минтақада кичик ва ўрта бизнес ривожининг ёрқин намунаси деб атади.

Президент корхона фаолиятини ижобий баҳолаб, жамоага келгусида муваффақиятлар тилади.

photo

photo

photo

photo

photo

photo

photo

photo

photo

Фото: t.me/bort_01