Қасим-Жомарт Тоқаев таниқли олим ва давлат арбобини 85 ёшга тўлиши билан табриклади
27 Май 11:14

Қасим-Жомарт Тоқаев таниқли олим ва давлат арбобини 85 ёшга тўлиши билан табриклади

NUR-SULTAN. Kazinform – Президент Қасим-Жомарт Тоқаев давлат ва жамоат арбоби Мирзатай Жолдасбековга 85 ёшга тўлиши муносабати билан табрик телеграммаси йўллади, деб хабар беради Kazinform Ақордага таяниб.

«Халқимиз сизни давлат ва жамоат арбоби, олим, ёзувчи сифатида билади ва ҳурмат қилади. Ўқитувчиликдан бошланган фаолиятингиз давомида вазир, Бош вазир ўринбосари, элчи, университет ректори, Президент маркази раҳбари каби маъсулиятли вазифаларни бажариб, юрт мавқеи, нуфузи юксалишига ҳисса қўшдингиз. Сиз адабий хазинамизнинг боши бўлмиш оқин-жировлар ижодини янгича кўринишда танитиб, қозоқлар учун айтис санъати нафадар юксак ўрин тутишини исботладингиз. Ўрхон-Енисей битикларини чуқур ўргандингиз. «Ежелгі әдебиет нұсқалары», «Күлтегін», «Асыл сөздің атасы», «Кісілік кітабы», «Таңғаламын өмірдің ғажабына» ва бошқа китобларингиз миллий қадриятларимизни тарғиб қилиш ва тиклаш йўлидаги хизматларингизнинг ёрқин намунасидир. Сизларга бундан кейин ҳам ижтимоий-сиёсий ишларда фаол иштирок этишингизни, эл-юртнинг чинакам ҳурматига сазовор бўлишингизни тилайман», — дейилади табрик телеграммасида.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликлар

Архив