ASTANA. Kazinform – Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев Қозоғистонга давлат ташрифи билан келган Туркия Республикаси Президенти Режеп Таййип Эрдоғанни пойтахт аэропортида кутиб олди, деб хабар беради Kazinform мухбири.
Эслатиб ўтамиз, Режеп Таййип Эрдоған Қозоғистонга икки кунлик давлат ташрифи доирасида Қозоғистон Президенти билан икки томонлама учрашув ўтказади, ҳамда Қозоғистон ва Туркия ўртасидаги олий даражадаги стратегик ҳамкорлик кенгашининг 4-йиғилишида иштирок этади.
Музокаралар давомида томонлар долзарб минтақавий ва халқаро масалалар юзасидан фикр алмашади, икки томонлама сармоявий ва савдо-иқтисодий ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қиладилар.
Шу билан бирга, Туркия Республикаси раҳбари Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари кенгашининг VI саммитида ҳам иштирок этади.
Муаллиф: Марлан Жиембай
Фото:t.me/bort_01