ASTANA. Kazinform - Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев Россия Президенти Владимир Путин билан телефон орқали мулоқот қилди, дея хабар бермоқда Ақорда.
Телефон орқали суҳбат чоғида Қозоғистон-Россия стратегик шериклигининг долзарб масалалари муҳокама қилинди. Томонлар савдо-иқтисодий, энергетика ва бошқа соҳалардаги алоқаларни янада ривожлантириш муҳимлигини таъкидладилар.
Фото: t.me/aqorda_resmi