ASTANА. Кazinform - Яқин келажакда бирдамлик ва базавий пенсиялар индексланади. Бу ҳақда Қозоғистон Республикаси Бош вазири Алихан Смаилов ма’лум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.
«Ижтимоий иш соҳаси Ҳукумат фаолиятининг устувор йўналишларидан биридир. Эндиликда бу соҳани ислоҳ қилиш муаммоси бутун дунёда долзарб аҳамиятга эга. Бу муайян ижтимоий қўллаб-қувватлашни кучайтириш, унинг хизмат кўрсатиш турлари ва шаклларини кенгайтиришга қаратилган. Шу билан бирга, фуқароларни ижтимоий ёрдам олиш имкониятлари тўғрисида проактив равишда хабардор қилиб борадиган давлат хизматларини қулай қилиш механизмлари жорий этилмоқда. Меҳнат бозорида меҳнатга ва креатив «мослашувчан» кўникмаларга талаб ортиб бормоқда», — деди Ҳукумат раҳбари бугун Меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш вазирлигининг кенгайтирилган ҳайъат йиғилишида.
Шу муносабат билан Алихан Смаилов 2023 йилда Меҳнат вазирлиги олдида қатор муҳим вазифалар турганини таъкидлади.
«Аввало, Давлат раҳбарининг Мурожаатномасида, Ҳукуматнинг кенгайтирилган мажлисида, Сайловолди дастурида қайд этилган вазифаларни ҳаётга татбиқ этишга ҳаракат қилиш керак. Барча тоифадаги фуқароларни туғилишдан қариликгача ижтимоий ҳимоя қилиш, аҳолини самарали иш билан таъминлаш умумий вазифамиздир. Ўтган йили бу борада Давлат раҳбари томонидан белгиланган қатор вазифалар ҳаётга татбиқ этилди. Пенсия, нафақа ва ижтимоий ёрдамлар ўз вақтида тўланяпти», - деди у.
Бош вазирнинг сўзларига кўра, аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш учун сарфланган харажатлар 4,4 триллион тенгени ташкил этди. Бу республика бюджетининг 24 фоизини ташкил этади.
«2022 йилда бирдамлик ва базавий пенсия миқдори икки марта индексация қилинди. Бу иш давом этади ва биз базавий ва бирдамлик пенсияси келажакда бир неча бор индексация қилинишини режалаштирмоқдамиз. 724 минг нафар кам таъминланган фуқароларга махсус ижтимоий ёрдам кўрсатилди», — деди Алихан Смаилов.
Муаллиф: Марлан Жиембай