Келгуси Рамазон ойига соғ-саломат етказиб, мўл савобга сазовор бўлишни насиб этсин – ҚР Бош муфтийси
2 Май 09:27

Келгуси Рамазон ойига соғ-саломат етказиб, мўл савобга сазовор бўлишни насиб этсин – ҚР Бош муфтийси

NUR-SULTAN. Kazinform - Қозоғистон мусулмонлари диний бошқармаси раиси, бош муфтий Науризбай ҳожи Тағанули халқни Ораза ҳайит байрами билан табриклади, дея хабар беради Кazinform ҚМДБ матбуот хизматига таяниб.

«Азиз ватандошлар!

Сизларни барча мусулмон фарзандларининг улуғ байрами – Рамазон ҳайити билан чин қалбимдан табриклайман! Ҳайит муборак бўлсин!

«Ҳайит» сўзи «байрам», «ҳол-аҳвол сўрашиш», «бир-бирини хурсанд қилиш», «ҳурсандчиликка тўпланиш» маъноларини билдиради. Рамазон ҳайитида қалблар меҳр ва шодликка тўлади. Мана шу нурли дамда барчангизга тинчлик ва фаровонлик тилайман. Оллоҳим оилаларингизга ёр бўлсин!

Рамазон ҳайити – бир ой рўза тутиб, ихтиёрий равишда савобли амалларни қилган киши шараф ва савобга сазовор бўладиган даврдир. Аллоҳ таоло марҳамат қилади: Улар мен учун рўза тутдилар, менинг буйруғим билан едилар, шунинг учун улар хурсанд бўлсинлар ... « дейди. Роббимиз барчамизнинг қувончимизни зиёда қилсин, шон-шуҳратимизни икки дунёда устун қилсин.

Тутган рўзаларимизни, закот ва фитр садақаларимизни, берган ифторимизни Аллоҳ таоло қабул қилсин. Савоби кўпаядиган муборак ойда маъюслар қалбига шодлик улашишга ҳаракат қилдик. Шу билан бирга, Қозоғистон мусулмонлари диний бошқармасининг хайрли ташаббусига жавобан, масжидларимизда ўтказилаётган хайрли ишлар ва хайрия тадбирларига фаол ҳисса қўшган барча саховатпеша инсонларга Аллоҳнинг нури ёғсин. Эзгу амалларингизнинг ажри ва савоби зиёда бўлсин.

Азиз жамоат!

Рамазон ҳайити муборак! Ҳар бир оилага баракот ва фаровонлик, бирдамлик ва тинчлик тилайман. Аллоҳ таоло барчамизни кейинги Рамазонгача соғ саломат етказиб, мўл савобга сазовор бўлишни насиб этсин.

Халқимиз омон, юртимиз тинч, мамлакатнинг келажаги порлоқ, мустақиллигимиз узоқ бўлсин! Омин!» – дейилади табрик матнида.


Янгиликлар

Архив