ASTANA. Kazinform - Қозоғистон Республикаси Индустрия ва инфратузилмаларни ривожлантириш вазири Қайрбек Ўскенбаев журналистларнинг маҳаллий автомобил саноатининг ривожланишига оид саволларига жавоб берди, дея хабар бермоқда Kazinform мухбири.
«Ўтган йили 80 мингдан ортиқ автомобил ишлаб чиқарган бўлсак, жорий йилда 11 ойда 90 мингдан ортиқ автомобил ишлаб чиқарилди. Дарҳақиқат, йил охиригача 110 минг дона автомобил ишлаб чиқарамиз. Келгуси йилда бу кўрсаткични 135 мингга етказишни режалаштирганмиз»
, — деди Қайрбек Ўскенбаев Сенат ялпи мажлиси чоғида.
Унинг сўзларига кўра, бу кўрсаткичларни ошириш имкониятлари мавжуд.
«Чунки аҳоли орасида талаб жуда юқори. Давлат раҳбари Алматига ташрифи чоғида учта янги заводнинг тамал тошини қўйди. У ерда Хитойнинг учта қудратли заводини очиш режалаштирилган. Заводлар 1,5 йил ичида қурилади»
, - дея қўшимча қилди К.Ўскенбаев.
Муаллиф: Азамат Сиздиқбаев