22.08.2023 12:12 Қирғизистон ва Ўзбекистон давлат чегарасини демаркация қилиш масалаларини муҳокама қилди BISHKEK. Kazinform - Чўлпон-Ота шаҳрида Қирғизистон-Ўзбекистон қўшма демаркация комиссияси таркибидаги Қирғизистон ва Ўзбекистон ҳукумат делегациялари ишчи гуруҳлари йиғилиши бўлиб ўтди, деб маълум қилди Қирғизистон президенти маъмурияти ахборот сиёсати хизмати. Бу ҳақда Kazinform Anadolu агентлигига таяниб хабар беради.
21.08.2023 19:37 Иссиқкўлда «Мейкин Азия» фестивали Гран-присини қозоғистонлик хонанда қўлга киритди CHO’LPON-OTA – Kazinform – Қозоғистонлик хонанда Айна Қалмағанбетова 18-20 август кунлари Иссиқкўл соҳилида бўлиб ўтган «Мейкин Азия» III Халқаро мусиқа ижрочилари фестивалининг Гран-присини қўлга киритди, деб хабар беради Kazinform мухбири.
21.08.2023 12:45 Қирғизистон Президенти қозоқ оқинига от совға қилди BISHKEK. Кazinform – Қозоқ оқини Биржан Қалдибаевга Садир Жапаров номидан совға топширилди. Бу ҳақда Қирғизистон Президенти маъмурияти матбуот хизмати раҳбари Дайирбек Ўрунбеков маълум қилди, дея хабар беради Кazinform Қирғизистоннинг Kabar агентлигига таяниб.
18.08.2023 20:38 Қирғизистонда утилизация йиғими жорий этилади BISHKEK. Кazinform - Қирғизистонда утилизация йиғими жорий этилмоқда. Давлат раҳбари Қирғизистон Республикасининг «Ишлаб чиқариш ва истеъмол чиқиндилари тўғрисида»ги қонунини имзолади, деб хабар беради Kazinform мухбири Қирғизистон Республикаси Президенти матбуот хизматига таяниб.
18.08.2023 17:12 Қирғизистонда турмуш қуриш ва ажрашиш камайган BISHKEK. Кazinform - Қирғизистонда 2023 йилнинг биринчи ярмида турмуш қуриш ва ажралишлар сонининг камайиши кузатилди, дея хабар беради Кazinform мухбири Қирғизистон Республикаси Рақамли ривожланиш вазирлиги ҳузуридаги Аҳоли рўйхатга олиш департаментига таяниб.
18.08.2023 07:23 Қирғизистонда 4,6 магнитудали зилзила қайд этилди ALMATY. Kazinform – Қозоғистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳузуридаги сейсмик станциялар тармоғи 17 август куни Алмати вақти билан соат 19:54 да зилзила қайд этди, деб хабар беради Kazinform.
16.08.2023 15:40 Бишкекда МДҲ давлатлари ижодкор ва илмий зиёлиларининг XVI форуми бўлиб ўтади BISHKEK. Kazinform - 12-13 сентябрь кунлари Бишкекда МДҲ мамлакатлари ижодкор ва илмий зиёлиларининг XVI форуми бўлиб ўтади, деб хабар беради Kazinform Қирғизистон Маданият, ахборот, спорт ва ёшлар сиёсати вазирлигига таяниб.
14.08.2023 20:40 Иссиқкўлда содир бўлган йирик ЙТҲда саккиз киши, жумладан, болалар ҳалок бўлди BISHKEK. Kazinform – Иссиқкўл вилоятида содир бўлган йирик ЙТҲда 8 киши, жумладан, болалар ҳалок бўлди. Маълумотни Қирғизистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги тасдиқлади, дея хабар беради Kazinform Kabar агентлигига таяниб.
12.08.2023 10:53 15 йилдан бери қидирувда бўлган қирғизистонлик Астанада қўлга олинди ASTANA. Kazinform – Астанада 15 йилдан бери қидирувда бўлган Қирғизистон фуқароси қўлга олинди, деб хабар беради Kazinform.
08.08.2023 21:26 Сел оқибатида Иссиқкўл яқинидаги 92 та уйни сув босди BISHKEK. Кazinform – Қирғизистоннинг Иссиқкўл вилоятининг Тюп туманида сел оқими учта қишлоқ ва ички йўлларни сув босди, дея хабар беради Кazinform Қирғизистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигига таяниб.
08.08.2023 08:25 Қирғизистонда темир парчалари ва қора металл чиқиндиларини экспорт қилиш тақиқланди BISHKEK. Каzinform – Қирғизистонда қайта эритиш учун мўлжалланган темир парчалари, қора металл чиқиндилари ва қора қуймаларни Евроосиё иқтисодий иттифоқи ҳудудидан ташқарига олиб чиқиш вақтинча тақиқланди. Бу ҳақда Kazinform мухбири Қирғизистон Республикаси Вазирлар Кабинети қарорига таяниб хабар беради.
04.08.2023 18:37 Қирғизистоннинг Талас вилоятида 3 балли зилзила қайд этилди BISHKEK. Кazinform – Қирғизистоннинг Талас вилоятида 3 балли зилзила қайд этилди, дея хабар беради Каzinform Kabar агентлигига таяниб.
04.08.2023 12:11 Қирғизистон фуқароларининг Қозоғистонда бўлиш муддати 90 кунгача узайтирилади ASTANA. Kazinform - Қозоғистон Ҳукумати Қирғизистон фуқароларининг Қозоғистонда максимал бўлиш муддатини узайтиришни режалаштирмоқда, дея хабар беради Kazinform мухбири.
02.08.2023 22:38 Қирғизистонда пул ўтказмаларига қўйилган чекловлар бекор қилинди BISHKEK. Kazinform – 2023 йил 16 августдан Қирғизистонда халқаро пул ўтказмалари тизими орқали пул ўтказмаларини жўнатувчи томонидан юборилган валютада қабул қилиш мумкин. Тегишли қарор Қирғизистон Республикаси Миллий банки бошқаруви томонидан қабул қилинди, деб хабар беради Кazinform мухбири.
02.08.2023 18:45 Қирғизистон президентининг жияни коррупцияда айбланмоқда ASTANА. Кazinform - Садир Жапаровнинг жияни Улан Жапаров ҳибсда қолмоқда. Бу ҳақда 24.kgга хусусий манба маълум қилди, дея хабар беради Kazinform.
01.08.2023 17:39 Қирғизистон ҳудудида бугун икки марта зилзила содир бўлди BISHKEK. Кazinform – Бугун Қирғизистон ҳудудида икки марта зилзила содир бўлди. Бу ҳақда Қирғиз Республикаси Миллий фанлар академияси Сейсмология институти маълум қилди, дея хабар беради Кazinform Kabar агентлигига таяниб.
30.07.2023 11:02 Зилзила Алматидан 316 км узоқликда содир бўлди ALMATY. Kazinform – Қозоғистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳузуридаги сейсмик станциялар тармоғи 30 июль куни Алмати вақти билан соат 02:58 да зилзила қайд этди, деб хабар беради Kazinform.
26.07.2023 07:38 Иссиқкўлда сув аттракционида ҳалокат юз берди ва 2 киши ҳалок бўлди BISHKEK. КАBAR-Каzinform – Иссиқкўлдаги «Таблетка» сув аттракционида сайёҳлар теплоходни уриб юбориши оқибатида қиз ва йигит ҳалок бўлди, дея хабар беради Кazinform Kabar агентлигига таяниб.
25.07.2023 14:04 Иссиқкўлда гидроцикл бир қиз ва йигитни уриб юборди CHOLPON-AТА. Кazinform – Чўлпон-Ота шаҳрида Иссиқкўл соҳилида гидроцикл (сув скутери) икки кишини уриб юборди, яна бир киши жароҳат олди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълум қилди, деб хабар берди Кazinform «Кабар» агентлигига таяниб.
24.07.2023 11:30 Қозоғистон ва Қирғизистон ўртасидаги чегара яхши ҳимоя қилинган – депутат ALMATY. Кazinform – Қирғизистон Ҳукумати чегара бюджетини асосан қирғиз-тожик чегарасига сарфлайди. Бу ҳақда Қозоғистон Парламенти Мажилиси депутати Самат Нуртаза ўзининг Facebookдаги саҳифасида ёзди, деб хабар беради Kazinform мухбири.