BISHKEK. КАBAR - Кazinform - Жокоргу Кенеш депутати Дастан Бекешев кексалар ва ҳомиладор аёлларга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллашга чеклов киритишни таклиф қилди. Бу ҳақда Kazinform Kabarга таяниб хабар беради.
Тегишли қонун лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига тақдим этилди.
Ҳужжатда қайд этилишича, қонун лойиҳаси кексалар ва ҳомиладор аёлларга нисбатан жиноят ишини юритишни инсонпарварлаштириш мақсадида ишлаб чиқилган.
Тақдим этилган маълумотлардан кўриниб турибдики, аксарият ҳолларда қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси танланади, бу эҳтиёт чораси эса энг оғир бўлиб, алоҳида ҳолларда қўлланилиши керак.
Бугунги кунда тергов изоляторларида сақлаш шароитларини ҳисобга олган ҳолда кексалар ва ҳомиладор аёлларга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаш қийноқ сифатида тан олиниши мумкин, чунки қамоқда сақлаш шароитлари халқаро стандартларга жавоб бермайди, агар юқоридаги шахслар у ерда бўлса, улар соғлиғига сезиларли даражада зарар этказиши мумкин.
Бундан ташқари, тергов ҳаракатларини амалга оширишга тўсқинлик қилиши ёки тергов органлари ва суддан яширинишга уринган шахсларга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилиши керак.
Фото: kabar.kg