BISHKEK. Kazinform – Қирғизистонда ходимларнинг масофавий ишлашини тартибга солувчи Меҳнат кодексига киритилган ўзгартиришлар кучга кирди, деб хабар беради Kazinform мухбири.
«Қирғизистон Республикаси томонидан қабул қилинган «Қирғизистон Республикаси Меҳнат кодексига ўзгартишлар киритиш тўғрисида»ги қонунга масофавий иш ва электрон меҳнат шартномаси тушунчаси киритилди. Масофадан туриб ишлайдиган ходим билан меҳнат кодексини масофадан, яъни электрон меҳнат шартномаси шаклида, электрон имзо билан тасдиқлашга рухсат берилади. Ўзгартиришлар давлат томонидан қабул қилинган чекловчи чоралари ва фавқулодда вазиятда, шунингдек фрилансерлар ва чекка аҳоли пунктларида жойлашган ходимларни ишга қабул қилишга ёрдам беради.
Масофадан туриб ишлайдиган ходимларга иш берувчи ва ходим ўртасидаги меҳнат шароитлари, иш вақти ва дам олиш вақти, меҳнатни муҳофаза қилиш, таътил, компенсация тўлаш миқдори, тартиби ва муддатини ўз ичига олган меҳнат қонунчилигининг янги нормаларининг ўзига хос хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда меҳнат қонунчилиги ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг қоидалари қўлланилади.
«Қирғизистон Республикасининг «Қирғизистон Республикаси Меҳнат кодексига ўзгартишлар киритиш тўғрисида»ги қонуни 2023 йил 11 январдан кучга кирди.
Муаллиф: Гулмира Абдирахманова