Қишки Универсиада-2023: Қозоғистон хоккейчилари Жанубий Корея устидан ғалаба қозонишди

Автор:  
Ляззат Сейданова
13 Январь, 09:38

Қишки Универсиада-2023: Қозоғистон хоккейчилари Жанубий Корея устидан ғалаба қозонишди

ASTANA. Kazinform – 2023 йилги қишки Универсиадада Хоккей бўйича Қозоғистон терма жамоаси Жанубий Кореяга қарши биринчи ўйинини ўтказди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

Учрашувда биринчи бўлиб қозоғистонлик хоккейчилар ҳисобни очишди. Ўйиннинг 14-дақиқасида Али Қасенов ўзининг мерганлик маҳоратини намойиш этди.

Иккинчи бўлим бошланганидан сўнг кореялик хоккейчилар ҳисобни тенглаштирган бўлса, 24 ва 26-дақиқаларда Кирилл Полохов Қозоғистон терма жамоасидаги фарқни оширди. 38-дақиқада эса қозоғистонлик Максим Мухаметов дарвозани ишғол қилди.

Шу тариқа қозоғистонлик хоккейчилар рақибини 5:1 ҳисобида мағлуб этишди.

Қозоғистонлик хоккейчилар «B» гуруҳида Жанубий Корея, Венгрия, Буюк Британия, Словакия ва АҚШ терма жамоалари билан куч синашади.

Ушбу гуруҳнинг биринчи турида АҚШ терма жамоаси Буюк Британияни 18:0, Словакия хоккейчилари Венгрияни 4:0 ҳисобида мағлуб этишди.

Энди қозоғистонлик талабалар терма жамоаси 13 январ куни Венгрия билан куч синашади. Кейин 16 январда Буюк Британия, 17 январда Словакия, 18 январда эса АҚШ терма жамоасига қарши баҳс олиб боради.

«А» гуруҳида Япония Латвияни 8:3, Чехия Швецияни 7:2, Канада Украинани 6:1 ҳисобида мағлуб этди.

Қишки Универсиада АҚШнинг Лейк-Плэсид шаҳрида 12-22 январ кунлари бўлиб ўтади.

Элатиб ўтамиз, Қозоғистон талабалар жамоаси қизиқарли кечган мусобақада тўққиз марта иштирок этди. 1995 йилда Испаниянинг Хака шаҳрида чемпионлик шоҳсупасига кўтарилган бўлса, 1993, 2013, 2015, 2017 йилларда кумуш, 2007 йилда эса бронза медалини қўлга киритган.

Муаллиф: Адилжан Умбет



Мавзуга оид