ASTANA. Kazinform - Қозоғистонлик биатлончи Вадим Куралес Лейк-Плэсидда (АҚШ) ўтказилаётган қишки Универсиадада зафар қучди, деб хабар бермоқда Kazinform мухбири.
Вадим Куралес 15 километр масофага индивидуал пойгада маррага биринчи бўлиб етиб келди.
Пойга йўлига 16-ўриндан кирган Вадим атиги бир марта (0+1+0+0) мўлжалдан адашди ва 42:37,4 дақиқа натижа кўрсатди.
Норвегиялик биатлончи Эрьян Мосенг қозоғистонлик биатлончидан 42,6 сония ортда қолиб, иккинчи ўринни эгаллади. Кучли учликни франциялик Аксел Гарниер (+1:16,5) якунлади.
Бу масофада, шунингдек, қозоғистонлик Александр Мухин, Кирилл Бауер ва Бекентай Турлибековлар ҳам беллашишди, бироқ улар совринни қўлга кирита олишмади.
Шу тариқа, Қозоғистон терма жамоаси биринчи соврин – олтин медалга эга бўлди.
Муаллиф: Ғайсағали Сейтақ
Фото: sports.kz