Қозоғистон банкларига Россия рублини мамлакатдан олиб чиқишга рухсат берилди

Автор:  
Бекабат Узаков
4 Январь, 23:20

Қозоғистон банкларига Россия рублини мамлакатдан олиб чиқишга рухсат берилди

ASTANА. Кazinform – Мамлакат Ҳукуматининг 2022-йил 28 декабрдаги 1079-сон қарорига асосан, иккинчи даражали банкларга Қозоғистондан бир марталик тартибда нақд рус рублини олиб чиқишга рухсат берилди, деб хабар беради Кazinform.

Миллий банк маълумотларига кўра, мазкур қарор имзоланган кундан эътиборан кучга киради ва олтмиш календар кун ичида амалда бўлади.

Конвертация нақд рублни нақд пулсиз шаклга ўтказиш ва банкнинг вакиллик ҳисобини тўлдириш мақсадида жорий этилган.

Шу билан бирга, Миллий банк бугунги кунда банк ҳисоб рақамлари, тўлов карталари, шунингдек, электрон ҳамёнлардан фойдаланган ҳолда нақд пулсиз ҳисоб-китобларни амалга ошириш ва пул ўтказмаларини амалга ошириш учун нақд рус рублининг тўпланиши хавфини минималлаштиришга имкон берувчи турли хил каналлар ва воситалар мавжудлигини таъкидлайди.

Қарорнинг тўлиқ матни билан Қозоғистон Республикаси норматив-ҳуқуқий актларнинг эталон назорат банкида танишиш мумкин.




Мавзуга оид