Қозоғистон Белиз давлати билан визасиз режим ўрнатмоқда

Редактор:  
Ляззат Сейданова
20 Октябрь, 11:29

Қозоғистон Белиз давлати билан визасиз режим ўрнатмоқда

ASTANA. Kazinform – Қозоғистон Белиз давлати билан визасиз режим ўрнатмоқда. Бу масала Қозоғистон Ташқи ишлар вазирлигида бўлиб ўтган онлайн маслаҳатлашувда муҳокама қилинди, деб хабар беради Kazinform.

«ҚР Ташқи ишлар вазирлиги Консуллик хизмати департаменти директори Бауиржан Ақатаев Белиз Ташқи ишлар вазирлигининг Халқаро алоқалар ва ҳамкорлик департаменти директори Орла Кантун Колман билан биринчи консуллик маслаҳатлашувларини ўтказди.

Томонлар дўстона муносабатларни янада мустаҳкамлаш имкониятларини катта қизиқиш билан қайд этиб, биринчи ва муҳим қадамлардан бири сифатида икки давлат дипломатик, расмий ва хизмат паспортлари эгалари учун виза тартибини соддалаштириш бўйича ҳукуматлараро битимни имзолашга келишиб олдилар», - дейилади ҚР CIM хабарида.

Б. Ақатаев Қозоғистон ташқи сиёсат департаменти Кариб денгизи ҳамжамияти (CARICOM) минтақаси билан турли соҳалардаги муносабатларни янада чуқурлаштириш ниятида эканлигини ва ҳукуматлараро ҳужжатларнинг имзолангани бунинг бевосита тасдиғи эканини таъкидлади.

Ўз навбатида, О. Кантун Колман икки давлат ўртасидаги муносабатларда танланган йўналиш муҳимлигига эътибор қаратди ва халқаро шартномани тезда келишиб олиш учун барча саъй-ҳаракатларни қилишга тайёрлигини билдирди.

Фото: ҚР CIM матбуот хизмати




Мавзуга оид