Қозоғистон бир ой ичида Германияга нефть экспортини 150 фоизга оширди

Автор:  
Бекабат Узаков
16 Май, 19:45

Қозоғистон бир ой ичида Германияга нефть экспортини 150 фоизга оширди Фото очиқ манбалардан олинган

ASTANА. Кazinform – Апрель ойида Қозоғистон Германияга нефть экспортини 150 фоизга оширди, дея хабар беради Кazinform «Самруқ-Қазна» фаровонлик жамғармаси матбуот хизматига таяниб.

Қозоғистон нефтини «Транснефть» АЖ магистрал нефть қувурлари тизими орқали «Адамова Застава» нефт етказиб бериш пункти йўналиши бўйича Германияга етказиб бериш учун ташиш ҳажми март ойига нисбатан 30 минг тоннага ёки 150 фоизга ошди ва 50 минг тоннани ташкил этди.

2023 йилнинг февраль-апрель ойларида «ҚазТрансОйл» АЖ Германияга 90 минг тонна Қозоғистон нефтини етказиб берди.



Мавзуга оид