ASTANA. Kazinform – Қозоғистон Марказий Осиё давлатлари ва Россия билан IT соҳасида тажриба алмашишга тайёр. Бу ҳақда Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.
«Бугунги кунда мамлакатимиз БМТга аъзо бўлган ўттизта рақамлаштирилган давлат қаторига киради. Қозоғистон бу борада фаол ҳамкорлик қилиш ва тажриба алмашишга тайёр. «Астана» халқаро молия маркази минтақавий лойиҳаларга тўғридан-тўғри ва портфел инвестицияларини рағбатлантириш учун самарали платформага айланиши мумкин», - деди Давлат раҳбари «Марказий Осиё – Россия» саммитидаги нутқи чоғида.
Қасим-Жомарт Тоқаев «Астана» халқаро молия маркази жаҳон молия институтларининг илғор тажрибаси ва энг сўнгги воситаларини ўзида мужассамлаштирганини таъкидлади. Марказда 64 давлатдан 1400 дан ортиқ компания рўйхатдан ўтган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Астанада «Марказий Осиё – Россия» саммити ўз ишини бошлагани хабар қилинганди. Саммитда Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон, Ўзбекистон, Россия ва Қозоғистон президентлари олти томонлама форматдаги ҳамкорликни янада ривожлантириш истиқболларини муҳокама қилмоқда.
Муаллиф: Анеля Қасимова