Қозоғистон Бош вазири Қатар иқтисодий форумида иштирок этмоқда

Автор:  
Жарасқан Нұрыбаев
23 Май, 14:15

Қозоғистон Бош вазири Қатар иқтисодий форумида иштирок этмоқда Фото: t.me/Kzgovernment

ASTANA. Kazinform - Доҳада Қатар иқтисодий форуми бўлиб ўтмоқда. Унда Қозоғистон Республикаси Бош вазири Алихан Смаилов иштирок этмоқда, дея хабар беради Kazinform Ҳукумат матбуот хизматига таяниб.

Бу йилги тадбирда глобал иқтисодий ўсишнинг янги имкониятларига эътибор қаратилди. Хусусан, ривожланаётган бозорларга сармоя киритиш, янги энергияга ўтиш, савдо ва меҳнат соҳаларида сунъий интеллект, блокчейн ва бошқа технологияларни жорий этиш каби масалаларни муҳокама этиш режалаштирилган.

photo

Форумда хорижий давлатлар ва ҳукуматлар, жаҳоннинг йирик корпорациялари раҳбарлари, жаҳон инвесторлари, шунингдек, тўғридан-тўғри инвестициялар соҳасидаги етакчи экспертлар, таниқли журналистлар иштирок этяпти.

photo

Тадбир доирасида Алихан Смаиловнинг Қатар Амири Шайх Тамим бин Ҳамад Ол Соний ва Бош вазир – Ташқи ишлар вазири Шайх Муҳаммад бин Абдурраҳмон Ол Соний билан учрашувлари режалаштирилган.

Бундан ташқари, йирик компаниялар ва молия ташкилотлари раҳбарлари билан музокаралар олиб бориш режалаштирилган.

photo

photo

photo

photo

photo




Мавзуга оид