Қозоғистон давлати кенг кўламли сиёсий ва ижтимоий ўзгаришлар олдида турибди – Мажилис раиси

Редактор:  
Бекабат Узаков
6 Октябрь, 17:39

Қозоғистон давлати кенг кўламли сиёсий ва ижтимоий ўзгаришлар олдида турибди – Мажилис раиси

ASTANA. Кazinform – Қозоғистон давлати кенг кўламли сиёсий ва ижтимоий ўзгаришлар олдида турибди. Бу ҳақда Қозоғистон Республикаси Парламенти Мажилиси – АМАNAT партияси раиси Ерлан Қошанов маълум қилди, дея хабар беради Кazinform мухбири.



«Қозоғистон давлати кенг кўламли сиёсий ва ижтимоий ўзгаришлар олдида турибди. Ўзгариш учун ҳаракат, ҳаётий ўзгариш кенг майдонда бошланади. Дунёнинг барча етакчи давлатлари кенг қамровли ислоҳотларни бошидан кечирди. Ҳукумати ва жамияти тотувлик топган, халқи жипслашган мамлакатлар ютқазмай, миллат сифатида бирлашади. Бирининг қўли иккинчисини ёқасида бўлган ва ўзаро бўлинган халқлардан асар ҳам қолмади. Бу тарихнинг аччиқ ҳақиқати. Нега буни айтяпмиз? Мураккаб вазиятга қарамай, Давлат раҳбари томонидан қисқа муддатда амалга оширилган туб ислоҳотлар ўз самарасини бера бошлади. Мамлакатда сиёсий ва давлат бошқаруви модели янги босқичга кўтарилди. Энг муҳими, барча соҳаларда адолат ва тенглик тамойиллари шакллантирилиб, салоҳиятли фуқаролик жамияти барпо этилмоқда. Бу янги даврнинг бошланиши», — деди Ерлан Қошанов Қасим-Жомарт Тоқаев номзодини қўллаб-қувватлаш халқ коалицияси форумида.

Мажилис раиси жамиятда фикр эркинлиги, демократия тамойиллари ғалаба қозонаётганини таъкидлади.

«Олиб борилаётган ишларнинг асосий мақсади сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий ислоҳотларни изчил амалга ошириш ва адолатли Қозоғистонни яратишдир. Шу нуқтаи назардан, жорий йилнинг 20 ноябр куни бўлиб ўтадиган Президент сайлови Қозоғистон сиёсий тарихида жуда муҳим воқеадир. Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев навбатдан ташқари президент, Парламент Мажилиси ва маслихатлар сайловлари тақвимини олдиндан эълон қилди. Бу мамлакат тарихида мисли кўрилмаган демократик қадам, янги сиёсий маданият рамзидир. Сайлов кенг аҳолининг референдумдаги танлови ва янги конституциявий ўзгартиришлар асосида ўтказилади. Бўлажак сайловлар мамлакат ичидаги сиёсий кучлар ва халқаро ҳамжамиятда алоҳида қизиқиш уйғотмоқда. Президент сайлови эълон қилинган кундан бошлаб мамлакатимиздаги йирик сиёсий партиялар ва жамоат ташкилотлари ўз йиғилишларини чақириб, сайлов билан боғлиқ акцияларни бошлади.

Муаллиф: Марлан Жиембай




Мавзуга оид