Қозоғистон элчиси Озарбайжон ташқи ишлар вазири билан учрашди

Автор:  
Ляззат Сейданова
12 Май, 18:57

Қозоғистон элчиси Озарбайжон ташқи ишлар вазири билан учрашди

BAKU. Кazinform – Қозоғистон Республикасининг Озарбайжондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси этиб тайинланган Алим Байель ушбу мамлакат ташқи ишлар вазири Жейҳун Байрамов билан учрашди, дея хабар беради Кazinform мухбири.

Қозоғистон дипломати Озарбайжон ТИВ раҳбарига ишонч ёрлиқлари нусхаларини топширди.

Жейҳун Байрамов элчини янги лавозимга тайинлангани билан табриклаб, унга муваффақиятлар тилади.

Ўз навбатида, Алим Байель Қозоғистон халқи ва Президенти ишончини оқлаш учун бор куч-ғайратини ишга солишини таъкидлади, шунингдек, вазир Байрамовга қозоғистонлик ҳамкасби Мурат Нуртлеунинг эзгу тилакларини етказди.

photo

Учрашувда сиёсий, савдо-иқтисодий, транспорт-логистика, энергетика, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги икки томонлама ҳамкорлик масалалари муҳокама этилди.

Алим Байель давлат раҳбарлари томонидан белгилаб берилган йўналиш туфайли бугунги кунда Қозоғистон-Озарбайжон ҳамкорлигининг барча йўналишларида юқори даражадаги ўзаро тушуниш ва ишонч мавжудлигини, бу стратегик шерикликни чуқурлаштириш ва ривожлантириш имконини бераётганини таъкидлади.

Дипломат қўйилган вазифаларни амалга ошириш учун бор куч-ғайратини ишга солишини таъкидлади.

Ўз навбатида вазир элчининг озарбайжон тилини мукаммал билишини таъкидлади ва бу унинг фаолиятида муҳим устунлик бўлишига ишонч билдирди.

photo

Озарбайжон ташқи ишлар вазири Қозоғистон ва Озарбайжон ўртасидаги кенг кўламли икки томонлама ва кўп томонлама муносабатлар динамикасини мамнуният билан қайд этиб, икки қардош халқнинг тарихий ва маданий илдизлари муштарак эканлигини таъкидлади.

Томонлар, шунингдек, халқаро ташкилотлар доирасида ўзаро ҳамкорликнинг муҳим йўналишларида биргаликдаги саъй-ҳаракатларни давом эттириш зарурлигига тўхталди.

Қозоғистон ва Озарбайжон ташаббуси билан тузилган Туркий давлатлар ташкилотининг жаҳон майдонида нуфузи тобора ортиб бораётгани алоҳида таъкидланди.

Бугунги кунда Қозоғистон-Озарбайжон икки томонлама ҳамкорлигининг асосий лойиҳалари Транскаспий транспорт йўналишини янада ривожлантириш, Қозоғистон энергия ташувчилар экспортини диверсификация қилиш, Каспий денгизи туби бўйлаб оптик толали алоқа линиясини ётқизиш ва бошқалар.

Яқин келажакдаги асосий мақсадлардан бири ўзаро товар айирбошлаш ҳажмини 1 миллиард долларга етказишдир.

Муаллиф: Серикбол Қошмағамбетов




Мавзуга оид