Қозоғистон, Қирғизистон ва Ўзбекистон ҳамкорликда Қамбарота ГЭСини қуради

Автор:  
Бекабат Узаков
6 Январь, 19:42

Қозоғистон, Қирғизистон ва Ўзбекистон ҳамкорликда Қамбарота ГЭСини қуради

BISHKEK. Кazinform – Қозоғистон, Қирғизистон ва Ўзбекистон энергетика идоралари раҳбарлари Қамбарота ГЭС-1 ни биргаликда қуриш бўйича келишиб олдилар, дея хабар беради Кazinform.

6 январ куни Бишкек шаҳрида Қозоғистон Республикаси Энергетика вазири Болат Ақшолақов, Қирғизистон Республикаси Энергетика вазири Таалайбек Ибраев ва Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов «Қамбарота ГЭС-1 қурилиши» лойиҳасини амалга ошириш учун «Йўл харитаси»ни имзоладилар.

«Йўл харитаси» доирасида томонлар лойиҳани амалга оширишнинг асосий шартларини келишиб олдилар ва электр станциясини ўз вақтида ишга тушириш бўйича навбатдаги вазифаларни белгилаб олдилар.

Қозоғистоннинг лойиҳадаги иштироки Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаевнинг 2022 йил май ойида Қирғизистонга расмий ташрифи чоғида эришилган келишув доирасида амалга оширилади.

Қамбарота ГЭС-1 Қирғизистондаги энг йирик электр станцияси бўлади.

Бу Марказий Осиё давлатларини электр энергияси билан таъминлаш ва минтақанинг сув таъминотини барқарорлаштириш имконини беради.

Фото: gov.kz



Мавзуга оид