Қозоғистон қишлоқ аҳолиси даромадларини ошириш учун 1 трлн тенгегача маблағ ажратишни режалаштирмоқда

Редактор:  
Ляззат Сейданова
10 Февраль, 13:51

Қозоғистон қишлоқ аҳолиси даромадларини ошириш учун 1 трлн тенгегача маблағ ажратишни режалаштирмоқда

ASTANA. Kazinform – Жорий йилда қишлоқ аҳолисининг даромадларини ошириш лойиҳасига 52,4 миллиард тенге ажратилади. Бу ҳақда ҚР Бош вазир Алихан Смаиловнинг 7 чақириқ парламенти депутатлари саволига берган жавобида айтилди, дея хабар бермоқда Kazinform мухбири.

«Жамбил вилояти қишлоқ хўжалиги кооперативларини ташкил этиш орқали қишлоқ аҳолиси даромадларини ошириш бўйича дастлабки лойиҳа кўлами кенгайтирилмоқда. Лойиҳа ишончли агентлар орқали максимал муддати 7 йилгача ва фоиз ставкаси 2,5 фоиздан ошмайдиган кичик кредитлар беришни назарда тутади. Қишлоқ аҳолисининг даромадларини ошириш лойиҳасини кенгайтириш мақсадида 2023 йил учун 11 минг кичик кредит бериш режаси билан 52,4 миллиард тенге миқдорида маблағ ажратилди», — деди Алихан Смаилов ўз жавобида.

Унга кўра, келгусида ушбу тадбирга 1 триллион тенгегача маблағ ажратиш режалаштирилган. Шу мақсадда хусусий ёрдамчи хўжаликларнинг аксарияти кооператив тадбиркорликка сафарбар этилган. Қишлоқ хўжалиги техникасини лизингга олиш учун имтиёзли шартномалар ва кичик кредитлар таклиф этилади. Бундан ташқари, улар йирик шаҳарлардаги бозорларда ўз маҳсулотларини сотиш имкониятига эга.

«Бу қишлоқ хўжалигида 350 мингга яқин сифатли иш ўрни яратиш имкониятини беради. Шимолий Қозоғистон вилояти агросаноат мажмуасида йирик лангар лойиҳаларини имтиёзли молиялаштириш амалиётини ошириш бўйича ҳам ишлар олиб борилмоқда. Улар 291 та лойиҳадир. Маблағларни парранда гўшти ва сут етиштиришга оид инвестиция лойиҳаларини, шунингдек, суғориш, сабзавотчилик ва уларни сақлаш инфратузилмасини қуриш инвестиция лойиҳаларини амалга оширишга йўналтириш кўзда тутилган. Бу чора-тадбирлар ижтимоий аҳамиятга эга озиқ-овқат маҳсулотлари нархини барқарорлаштириш, янги иш ўринлари яратиш ҳисобига қишлоқ аҳолиси даромадини ошириш имконини берди», — деди Ҳукумат раҳбари.

Муаллиф: Марлан Жиембай




Мавзуга оид