Қозоғистон ўқувчилари энг кўп ўқийдиган романлар аниқланди
21 Июнь 18:20

Қозоғистон ўқувчилари энг кўп ўқийдиган романлар аниқланди

NUR-SULTAN. Kazinform – Мухтор Авезовнинг «Абай йўли» ва Бауржан Момишулининг «Бизнинг оила» асарлари мактаб кутубхонасидан энг кўп олинадиган китоблар сирасига киради. Бу ҳақда Республика таълим мазмунини таҳлил қилиш илмий-амалий маркази директори Елдос Нурланов маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

«Бугун мактаб кутубхоналари тўлдирилаётганини кўряпмиз. Уларнинг 89 фоизи бадиий адабиёт, қолган 11 фоизи ҳужжатли, бадиий ва бошқа асарлардир. Ўз улушига кўра, улар асосан бошланғич синфларга, кейин асосий ўрта синфларга, кейин эса юқори синфларга тегишли», — деди марказ раҳбари Халқ таълими вазирлиги ходимлари йиғилишида.

Унга кўра, мактаб кутубхоналарининг китоб фонди 2 миллиондан ортиқ китоб билан тўлдирилди.

«Агар сотиб олинган бадиий адабиётнинг қайси бири энг оммабоп эканлигини айтсак, биринчи ўринда «Абай йўли» турганини кўрамиз. Шунингдек Бауржон Момишулининг «Бизнинг оила» қиссаси, учинчи ўринда Абайнинг Донолик сўзлари ўқувчилар томонидан жуда кўп олинади. Жаҳон адабиётига назар ташлайдиган бўлсак, Марк Твеннинг «Геклберри Финнинг саргузаштлари», Пауло Коэльонинг «Алкимёгар» асари энг машҳур китоблардир , – дейди Елдос Нурланов.

Муаллиф: Марлан Жиембай


Ўхшаш янгиликлар
АҚШ элчихонаси ходимлари Абай шеърларини ўқиб беришди
10 Август 16:28

АҚШ элчихонаси ходимлари Абай шеърларини ўқиб беришди

NUR-SULTAN. Кazinform – Абай куни муносабати билан АҚШнинг Қозоғистондаги элчихонаси ходимлари буюк мутафаккир шеърларини ўқиб берди, деб хабар беради Kazinformm мухбири.

«Қозоғистонга келганимиздан бери донишманд Абай Қунанбайулининг шеърлари билан танишишни маъқул кўрдик. Қолаверса, айримларини парча бўлса ҳам айтиб ўтмоқчимиз», — деди Брайан исмли ходим ўз видеомурожаатида.

Жумладан, АҚШ элчихонаси ходимлари «Одамларга ишонма, қанча мақтасалар ҳам», «Қулоқдан кириб» шеърларини ўқишди. Жон исмли бошқа ходим эса «Кўзимнинг қораси» қўшиғини ижро этди.

Аввал хабар қилинганидек, Дэниел Н. Розенблюм Америка Қўшма Штатларининг Қозоғистондаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси этиб тайинланди.



Фото: kz.usembassy.gov

Муаллиф: Руслан Ғаббасов


Пекинда Абай ўқувлари бўлиб ўтди
10 Август 13:54

Пекинда Абай ўқувлари бўлиб ўтди

BEIJING. Kazinform - Абай кунини нишонлаш доирасида Пекин марказий «Чаоян» боғидаги «Цзиньтай» музейида Абай ўқишлари бўлиб ўтди, деб хабар беради Кazinform мухбири.

Тадбир 2014 йил март ойида Хитой пойтахти марказидаги «Чаоян» боғида машҳур хитойлик ҳайкалтарош Юань Сикун томонидан яратилган Абай ҳайкали пойига гул қўйиш маросими билан бошланди.

Хитой Халқ Республикаси вазирлик ва идоралари, ШҲТ Котибияти вакиллари, МДҲ давлатларининг Хитойдаги дипломатик ваколатхоналари раҳбарлари, қозоғистонлик ва хитойлик талабалар Абай ўқишлари тингловчилари бўлди.

Ижодий тадбир меҳмонлари Абайнинг қозоқ ва хитой тилларида нашр қилинган асарлар тўпламлари билан ҳам танишди.

Қозоғистон Республикасининг ХХРдаги элчиси Шахрат Нуришев ўз нутқида Абай ижоди, унинг қозоқ фалсафаси ва адабий тилининг шаклланишидаги ўрни ҳақида гапирди.

Ш.Нуришев 2015 йилдан буён Пекин, Шанхай, Далян ва Сиан олий таълим муассасаларида «Қозоғистон марказлари» ва қозоқ тили кафедралари очилгани, уларда Қозоғистон адабиёти, маданияти, тарихи ҳамда Абай асарлари ўқитилаётгани ҳақида маълумот берди.

«Ҳар йили ўтказиб келинаётган «Абай ўқувлари» яхши анъанага айланиб, икки давлатнинг дўст халқлари ўртасидаги ўзаро ҳурматга асосланган юксак маънавий муносабатларни намойиш этади», — деди Қозоғистон Республикасининг Хитойдаги Элчиси.

Хитойлик ҳайкалтарош Юань Сикуннинг айтишича, Қозоғистон ва Хитой ёшлари ҳар йили бу ерга йиғилиб, Абайнинг мумтоз шеърларини ўқиб, куйлайди.

«Буюк жаҳон маданиятининг мазмун-моҳияти авлоддан-авлодга ўтиб келади», – деди у.

Меҳмонлар қозоқ тилини ўрганаётган хитойлик талабалар ва Хитой олий ўқув муассасаларида таҳсил олаётган қозоғистонлик ёшлар, шунингдек, қозоқ дипломатларининг фарзандлари Абай асарларидан парчалар ўқиб, қозоқнинг машҳур мусиқий асарларини ижро этган чиқишлари билан томошабинларни хурсанд қилишди.

Муаллиф: Руслан Сулейменов

Бугун - Абай куни
10 Август 08:00

Бугун - Абай куни

NUR-SULTAN. Kazinform – Бугун, 10 август Қозоғистонда буюк қозоқ шоири, мутафаккири Абай куни нишонланади. Буюк қозоқ шоири Абайнинг таваллуд топган куни (1845 йил 10 август) Қозоғистон Республикаси Ҳукуматининг 2020 йил 4 августдаги қарорига мувофиқ, Қозоғистонда расман байрам санасига айланди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Абай Қунанбайули — қозоқ шоири, бастакори, педагоги, мутафаккири, жамоат арбоби, қозоқ ёзма адабиётининг асосчиси ва унинг биринчи классик, маърифий исломга асосланган Европа маданияти билан яқинлашиш руҳидаги маданий ислоҳотчиси.

Абай қозоқ шоири сифатида дунёга қизиқ. Қозоғистон бутун дунёга Абай мероси орқали танилган.

Шоир таваллудининг 175 йиллиги доирасида 2020 йилда дунёнинг 70 га яқин давлатида Абай тўйига бағишланган 250 дан ортиқ турли тадбирлар ташкил этилди.

ҚР Маданият ва спорт ишлари вазирлиги Маданият қўмитаси маълумотларига кўра, 2020 йилда Абайнинг тўлиқ асарлари дунёнинг 10 тилига, яъни француз, инглиз, рус, араб, испан, хитой, турк, япон, немис, ва италян тилига таржима қилинган ва нашр этилган. Ҳар бир таржима 3000 нусхадан кам бўмаслиги инобатга олинган.

Бундан ташқари, Бельгия, Сингапур, Эфиопия, Болгария,Чехия, Мўғулистон, Грузия, Туркия, БАА, АҚШ, Миср, Покистон, Венгрия, Эрон, Ҳиндистон, Малайзия, Литва ва бошқа мамлакатларда мутафаккир номидаги марказ ва клублар, шоир ҳайкали, истироҳат боғлари очилди.


Янгиликлар

Архив