ASTANА. Кazinform - Жейхон терминалидан ҳажми 80 минг тонна бўлган нефтнинг биринчи партияси «Казмортрансфлот» МЧЖга (ҚМГ шўъба корхонаси) тегишли бўлган «ALATAU» маҳаллий танкери орқали ташилади, у Руминиянинг Констанца портидаги «Petromidia» нефтни қайта ишлаш заводига жўнатилади», - дея хабар беради Kazinform «Самруқ-Қазна» жамғармаси матбуот хизматига таяниб.
«ҚазМунайГаз» МК» АЖ ва Озарбайжоннинг SOCAR компанияси ўртасида ўтган йил охирида йилига 1,5 миллион тонна нефтни Ақтау-Боку-Жейхон йўналиши бўйлаб транзит қилиш бўйича беш йиллик шартнома имзоланган эди.
Жорий йилнинг март ойида Ақтау-Боку йўналишида Қозоғистон нефти жўнатила бошланди. Қозоғистон ва Озарбайжон флотлари юк ташишда паритет асосда иштирок этади. 20 апрель ҳолатига кўра, Ақтау портидан 86 минг тонна юк жўнатилди.