ASTANA. Kazinform – Қозоғистон Президенти амалий ташриф билан Алматига келди, дея хабар беради Kazinform Ақорданинг Telegram-каналига таяниб.
Ташриф доирасида Қасим-Жомарт Тоқаев мегаполисдаги ижтимоий соҳа объектларига ташриф буюради ва бир қатор учрашувлар ўтказади.
Давлат раҳбарининг Алматида Корея Республикаси ташқи ишлар вазири Пак Чжин билан ҳам учрашиши режалаштирилган.