Қозоғистон Президенти Астана халқаро форумида иштирок этади

Редактор:  
Ляззат Сейданова
5 Июнь, 11:10

Қозоғистон Президенти Астана халқаро форумида иштирок этади Фото: akorda.kz

ASTANA. Kazinform – Ақорданинг расмий сайти Давлат раҳбари иштирокидаги тадбирлар рўйхатини эълон қилди, дея хабар беради Kazinform.

Президент Қасим-Жомарт Тоқаев 5 июнь куни пойтахтда Давлат байроғини кўтариш маросимида иштирок этади

Маросимда Давлат раҳбари – Қозоғистон Қуролли Кучлари Олий Бош Қўмондони олий ҳарбий таълим муассасасининг энг яхши битирувчиларига офицерлик унвонини топширади.

8 июнда Давлат раҳбари Астана халқаро форумининг ялпи мажлисида нутқ сўзлайди

«Мулоқот орқали қийинчиликларни енгиб ўтиш: ҳамкорлик, фаровонлик ва тараққиёт сари» форуми иштирокчилари иқлим ўзгариши, озиқ-овқат тақчиллиги, энергия хавфсизлиги ва бошқа масалаларни муҳокама қилади.

Тадбирда Қатар Амири Шайх Тамим бин Ҳамад Ол Соний, Қирғизистон Президенти Садир Жапаров, Босния ва Герцеговина Президиуми раиси Желька Цвиянович, Халқаро валюта жамғармаси бошқарувчи директори Кристалина Георгиева, ЮНЕСКО бош директори Одрэ Азуле, БМТ Бош котиби ўринбосари, Осиё ва Тинч океани иқтисодий ва ижтимоий комиссияси (ЭСКАТО) ижрочи котиби Армида Алисжабана, Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов ва бошқалар иштироқ этади.

Бундан ташқари, форум доирасида Президент Қасим-Жомарт Тоқаев бир қатор икки томонлама учрашувлар ўтказади.




Мавзуга оид