Қозоғистон Президенти Литва Ташқи ишлар вазирини қабул қилди

Редактор:  
Ляззат Сейданова
7 Декабрь, 13:07

Қозоғистон Президенти Литва Ташқи ишлар вазирини қабул қилди

ASTANA. Kazinform – Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев Астана шаҳрига расмий ташриф билан келган Литва Республикаси Ташқи ишлар вазири Габриэлюс Ландсбергисни қабул қилди. Бу ҳақда Kazinform Ақордага таяниб хабар беради.

Учрашувда савдо-иқтисодий ва сармоявий ҳамкорликни мустаҳкамлаш, Қозоғистон ва Литва ўртасидаги муносабатларни ривожлантириш истиқболлари, шунингдек, халқаро ташкилотлар доирасидаги фаолият масалалари муҳокама қилинди.

Қасим-Жомарт Тоқаев Габриэлюс Ландсбергисга ҳурмат бажо келтирар экан, Литва мамлакатнинг Болтиқбўйи минтақаси ва Европа Иттифоқидаги устувор ҳамкори эканини таъкидлади.

photo

Учрашувда ҳукуматлараро ҳамкорлик ва икки мамлакат ишбилармон гуруҳлари ўртасида транспорт, логистика, қурилиш ва ишлаб чиқариш саноати соҳаларида фаолиятни фаоллаштириш муҳимлиги муҳокама қилинди.

Ўз навбатида Габриэлюс Ландсбергис Қасим-Жомарт Тоқаевга, Литва Президенти Гитанас Науседанинг самимий саломи ва эзгу тилакларини етказди. Шу билан бирга, Литва Қозоғистонни Марказий Осиёдаги етакчи савдо-иқтисодий ҳамкор деб билишини таъкидлади.

photo

Бундан ташқари, халқаро кун тартибидаги долзарб масалалар юзасидан фикр алмашилди.

Фото: akorda.kz




Мавзуга оид