Қозоғистон Президенти расмий ташриф билан Бирлашган Араб Амирликларига борди

Автор:  
Нұрлан Тұяқов
15 Январь, 17:40

Қозоғистон Президенти расмий ташриф билан Бирлашган Араб Амирликларига борди

ASTANA. Kazinform - Давлат раҳбари расмий ташриф билан Бирлашган Араб Амирликларига борди, дея хабар беради Kazinform Ақордага таяниб.

Ташриф доирасида Қасим-Жомарт Тоқаев БАА Президенти Шайх Муҳаммад бин Зоид Ол Наҳаён билан музокаралар ўтказади. Икки давлат раҳбарлари Қозоғистон ва Амирликлар ўртасидаги стратегик шерикликни ривожлантириш истиқболларини, муҳим йўналишларда савдо-иқтисодий ва сармоявий ҳамкорликни мустаҳкамлаш масалаларини муҳокама қиладилар.

photo

photo

Президент «Абу-Даби барқарор тараққиёт ҳафталиги» саммитида иштирок этади, шунингдек, ишбилармон доиралар вакиллари билан учрашади.