07.12.2022 19:16 Қозоғистонда кичик бизнес субъектларини текширишга мораторий 2024 йилгача узайтирилди ASTANA. Кazinform – Давлат раҳбари «Қозоғистон Республикаси Президентининг 2019 йил 26 декабрдаги 229-сонли «ҚР ҳудудида текширишлар ва профилактик назорат ва текширишга мораторий жорий этиш тўғрисида»ги қарорига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги фармонни имзолади. Фармон матни Ақордада эълон қилинди, деб хабар беради Kazinform.
07.12.2022 17:10 2024 йилдан тадбиркорликни тартибга солишнинг янги усуллари ишлай бошлайди – ҚР Президенти ASTANА. Кazinform – Жорий йилда бизнесни асоссиз таъқиблардан ҳимоя қилиш чоралари туфайли 60 минг тадбиркорга нисбатан қўйилган 700 миллион тенге миқдоридаги жарималар бекор қилинди. Бу ҳақда Президент Қасим-Жомарт Тоқаев «Алтын сыпат» ва «Парыз» мукофотлари ғолибларини тақдирлаш маросимидаги нутқида маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.
07.12.2022 16:42 Бизнес – давлатнинг ишончли ҳамкори: ҚР Президенти тадбиркорларга миннатдорчилик билдирди ASTANA. Кazinform – Давлат раҳбари «Алтын сапа» ва «Парыз» мукофотлари ғолибларини тақдирлаш маросимида мамлакат бизнес вакилларига миннатдорлик билдирди, деб хабар беради Кazinform мухбири.
07.12.2022 16:18 Меҳнатга лаёқатли аҳолининг 40 фоизи кичик ва ўрта бизнесда ишлайди – ҚР Президенти ASTANA. Кazinform – Йил охиригача умумий қиймати 2 триллион тенге бўлган 160 та лойиҳа амалга оширилади. Бу ҳақда Давлат раҳбари «Алтын сапа» ва «Парыз» мукофотлари совриндорларини тақдирлаш чоғида айтиб ўтди, деб хабар беради Kazinform мухбири.
07.12.2022 13:07 Қозоғистон Президенти Литва Ташқи ишлар вазирини қабул қилди ASTANA. Kazinform – Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев Астана шаҳрига расмий ташриф билан келган Литва Республикаси Ташқи ишлар вазири Габриэлюс Ландсбергисни қабул қилди. Бу ҳақда Kazinform Ақордага таяниб хабар беради.
07.12.2022 09:31 ҚР Бош вазири Президентга Экибастуздаги вазият ҳақида ҳисобот берди ASTANA. Kazinform – ҚР Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев Экибастуз шаҳрида олиб борилаётган таъмирлаш ишларининг бориши ҳақидаги Бош вазирнинг ҳисоботини тинглади, дея хабар беради Kazinform Ақордага таяниб.
06.12.2022 11:42 Қасим-Жомарт Тоқаев Қирғизистон Президенти билан телефон орқали мулоқот қилди ASTANA. Kazinform – Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев Қирғизистон Президенти Садир Жапаров билан телефон орқали мулоқот қилди, дея хабар беради Kazinform Ақордага таяниб.
05.12.2022 14:45 Давлат раҳбари Греция Ташқи ишлар вазирини қабул қилди ASTANA. Кazinform – Президент Қасим-Жомарт Тоқаев Астанага расмий ташриф билан келган Греция Ташқи ишлар вазири Николаос Дендиасни қабул қилди, дея хабар беради Ақорда.
02.12.2022 20:41 «Jibek Joly» телеканалида Қасим-Жомарт Тоқаевнинг Францияга ташрифи якунлари ҳақида фильм намойиш этилади ASTANA. Kazinform - Қасим-Жомарт Тоқаевнинг Францияга расмий ташрифи якунларига бағишланган «Астана-Париж: ҳамкорлик – янги кўприклар» ҳужжатли фильми суратга олинди, деб хабар беради Kazinform.
01.12.2022 20:41 Хорижий давлатлар президентлари Тоқаевни сайловдаги ғалабаси билан табрикламоқда ASTANA. Кazinform – Қозоғистон Республикаси Президенти лавозимига қайта сайлангани муносабати билан Қасим-Жомарт Тоқаев номига табрик телеграммалари келаяпти, деб хабар бера Кazinformди Ақордага таяниб.
01.12.2022 18:41 Қозоғистонлик дипломатларнинг Швейцарияда оила аъзоларига ишлашга рухсат берувчи қонун ратификация қилинди ASTANA. Кazinform – Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев «Қозоғистон Республикаси Ҳукумати ва Швейцария Федерал Кенгаши ўртасидаги халқаро ташкилотлар ҳузуридаги дипломатик ваколатхоналар ва консуллик муассасалари ходимларининг оила аъзоларининг пуллик меҳнат этиши тўғрисидаги битимни ратификация қилиш ҳақида»ги Қозоғистон Республикаси қонунини имзолади. Бу ҳақда Kazinform Ақордага таяниб хабар беради.
01.12.2022 18:24 «2023-2025 йилларга мўлжалланган республика бюджети тўғрисида»ги қонун қабул қилинди ASTANA. Кazinform – Давлат раҳбари Қозоғистон Республикасининг «2023-2025 йилларга мўлжалланган республика бюджети тўғрисида»ги Қонунини имзолади. Қонун матни матбуотда эълон қилинади, деб хабар беради Ақорда.
01.12.2022 18:10 Давлат раҳбари бюджет трансфертлари миқдори тўғрисидаги Қонунни имзолади ASTANA. Кazinform – Давлат раҳбари Қозоғистон Республикасининг «Республика ва вилоятлар, республика аҳамиятига молик шаҳарлар, пойтахт бюджетлари ўртасида 2023-2025 йилларга мўлжалланган умумий характердаги трансфертлар ҳажми тўғрисида»ги Қонунни имзолади, деб хабар беради Ақорда.
01.12.2022 17:28 Швейцария концерни Қозоғистонда саратонга қарши инновацион дори ишлаб чиқаришни йўлга қўймоқчи ASTANA. Кazinform – Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев Швейцариянинг «Roche Holding АG» фармацевтика консерни бошқаруви раиси Кристоф Францни қабул қилди, дея хабар беради Ақорда.
01.12.2022 08:10 ҚР Президенти ХХР Раиси Си Цзиньпинга ҳамдардлик телеграммаси йўллади ASTANA. Kazinform – Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев Хитой Халқ Республикасининг собиқ Раиси жаноб Цзян Цзэминь вафот этгани ҳақидаги хабарни чуқур руҳий тушкунлик билан қабул қилганини айтди, деб хабар беради Kazinform Ақорда матбуот хизмати.
30.11.2022 21:16 ҚР Президентининг Францияга расмий ташрифи видеоси эълон қилинди ASTANA. Kazinform - Давлат раҳбари матбуот хизмати Қозоғистон Президентининг Францияга расмий ташрифи акс этган видеолавҳани эълон қилди. Бу ҳақда Kazinform хабар беради.
30.11.2022 20:30 Давлат раҳбарининг Францияга расмий ташрифи якунланди PARIS. Кazinform – Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаевни Париж аэропортидан кузатиб қўйиш маросими бўлиб ўтди, деб хабар беради Ақорда.
30.11.2022 19:08 Давлат раҳбари Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилоти Бош котиби билан учрашди PARIS. Кazinform – Давлат раҳбари Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилоти бош котиби Матиас Корман билан учрашди, деб хабар беради Ақорда.
30.11.2022 17:10 Қозоғистон ва Франция президентларининг қўшма баёноти ASTANA. Кazinform – Ақорда Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев ва Франция Республикаси Президенти Эммануэль Макроннинг қўшма баёнотини эълон қилди. Kazinform баёнотнинг тўлиқ матнини тақдим этади.
30.11.2022 09:47 Франциянинг «Alstom» компанияси Қозоғистон ҳудудида хизмат кўрсатиш марказларини очмоқчи ASTANA. Kazinform – ҚР Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев «Alstom» компанияси директорлар кенгаши раиси ва бош ижрочи директори Анри Пупар-Лафаржни қабул қилди, дея хабар беради Kazinform БОРТ№1 Telegram каналига таяниб.